Зариф: Трампнинг мантиқсиз гаплари Эрон халқининг азму шижоатига таъсир ўтказа олмайди
-
Зариф
Кеча Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Жанубий Африкадаги эронликлар тўпламида сўзлаган нутқида АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон ва эронликларга қарши билдирган асоссиз ва мантиқсиз сўзлари Эрон халқининг матонати, азму шижоати ва қарши кураши йўлига заррачадек таъсир ўтказа олмайди деб таъкидлади.
Айтиш керакки 13 октярбь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон халқига қарши қаратилган асоссиз иддаолари ва тўҳматларни такрорлаши билан Ироқ ва Сурияда Вашингтон томонидан ҳимоя этилаётган террорчи гуруҳларга қарши курашда фаол қатнашаётган Эрон ислом жумҳуриятини терроризмни ҳимоя қилишда айблаганди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Эрон халқини исломий жумҳуриятнинг ҳоймиси ҳамда хавфсизлик ва тараққиётининг асли омили эканлигини таъкидлаб, исломий Эрон 40 йилдан бери халқ ҳимоятига таяниб, душманларнинг барча босимлари , санкциялари, ҳужумлари қаршисида тура олиб муқовимат кўрсатишга муваффақ бўлган деб айтди.
Муҳаммаджавод Зариф шунингдек Эрон ислом жумҳурияти ривожланиш ва тараққиёт чўққиларига эришаётганида ҳеч бир мамлакатга мўҳтож бўлмаганини эслатиб Эрон ислом жумҳурияти минтақадаги энг хавфсиз ва тинч мамлакат ҳисобланади эълон қилди.
Зариф шунингдек Яманда Ол Сауд режими ва унинг иттифоқчилари томонидан содир этилаётган жиноятларга тўхталиб, Ол Сауд режими нефт даромадларидан ҳосил бўлган долларлар билан АҚШдан қурол -аслаҳа сотиб олмоқда ва айни шу қурол -яроқлар билан яманликларни оммавий қирғин эттишни давом эттирмоқда деб аниқлик киритди.