октябр 26, 2017 17:55 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб раҳбари
    Исломий Инқилоб раҳбари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Ироқдаги турли қавм -элатлар ўртасидаги бирлик-ваҳдат ҳамда Ироқ давлати томонидан бу мамлакатнинг шижо ва мўмин ёшлари ва кўнгилли кучларини ҳммоя қилиши террористлар ва уларнинг ҳомийлари устидан қозонилган сўнгги ғалабаларнинг муҳим рамзи ҳисобланади деб айтдилар.

Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Ибодийни ўз ҳузурига қабул қилганида  Ироқ яхлитлиги ва миллий ҳокимиятини ҳимоя қилиш учун Бағдод давлатининг муҳим одимларини ҳимоя қилиб  Ироқни араб дунёси ва минтақадаги муҳим ва таъсирчан мамлакат эканлигини таъкидлаб ўтдилдар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  минтақа ва қўшний мамлакатлар билан алоқаларни кенгайтириш учун Бағдод давлатининг саъй ҳаракатларини олқишлаб дедилар: айни пайтда  АҚШ давлатининг макр ва фитналаридан ҳардоим эҳтиёт бўлиб  унга ҳеч қачон ишониш мумкин эмаслигини эсдан чиқармаслик керак.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари бу учрашувда шунингдек  АҚШ давлатининг ўзи ИШИД террорчи гуруҳини ташкил этди, аммо  Ироқ халқи ва давлати томонидан террористларни мағлуб этилганидан кейин биринчи бўлиб Вашингтон давлати ушбу мувафақиятлар ва ютуқларга шерик бўлгани ва ҳиссаси борлигини иддао қила бошлади. Албатта АҚШ давлати  Ироқ далватига зарба бериш учун пайт пойламоқда деб қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ўз сўзларида  турли соҳаларда Теҳрон ва Бағдод ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайишини қўллаб- қувватлаб, Ҳайдар Ал- Ибодийга хитобан дедилар:  Ироқ халқи, сиз ҳамда Ироқнинг бошқа масъулларининг саъй-ҳаракатлари ва фидокорона меҳнатларига бутун минтақа халқлари  алоҳида эътибор қаратмоқда деб аниқлик киритдилар.

Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал Ибодий ҳам бу учрашувда Ироқ яхлитлиги ва ваҳдатини сақлаб қолиши учун Ироқ халқи ва ёш авлодининг саъй- ҳаракатларига ишора қилар экан,  диққат билан Ироқ яхлитлигини ҳимоя қиламиз. Олдин ҳам биродарларимизга тавсия этганингиздек биз ҳеч қақон Ироқни тақсимланишига йўл қўймаймиз деб таъкидлади.

Ҳайдар Ал -Ибодий шунингдек  терроризмга қарши кураш жараёнида Эрон давлатини Ироқ халқи ва давлатини ҳимоя этгани учун   миннатдорчилик билдириб,  катта қизиқиш ва тамойил билан Эрон ислом жумҳурияти билан кўптомонлама алоқаларни кенгайтиришга саъй ҳаракат қилишини маълум қилди.

 

Ёрлиқ