Эрон ташқи ишлар вазири нигериялик касбдоши билан учрашди
Пайшанба куни Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ва Нигерия ташқи ишлар вазири Иброҳим Ёқуб бу мамлакат пойтахтида учрашганида иккитомонлама алоқалар хусусан сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги ўзаро ҳамкорликлари масаласини муҳокама қилдилар.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бу учрашувда томонлар иккитомонлама алоқалар, икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва савдо- тижорат тармоғидаги ҳамкорликлар ҳамда минтақа ва халқаро масалалар жумладан терроризмга қарши кураш мавзуси юзасидан фикр алмашдилар.
Бундан олдин икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари иштирокида Эрон ва Нигериянинг савдо маркази очилганди.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф бу комплексни очилиши маросимида Эрон давлатини Нигерия билан кўптомонлама алоқаларини йўлга қўйишга қизиқаётганлигига ишора қилиб, икки мамлакатнинг сиёсий потенсиаллари ва азм иродаси асосида барча заминларда ўзаро алоқаларни кенгайтиришни имкони борлигини таъкидлаб ўтганди.
Нигерия ташқи ишлар вазири Иброҳим Ёқуб ҳам икки мамлакат ўртасидаги 40 йилдан ортиқ дипломатик алоқаларни тикланганлигига ишора қилиб, Эроннинг юқори мартабали масъулларини Нигерияга ташриф буюргани икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни кенгайишининг нишонасидир деб таъкидлади.
Айтиш керакки Эрон ташқи ишлар вазири пайшанба куни Нигерияга ташриф буюрганди.