Исломий Иниқлоб раҳбари: Ироқ давлати АҚШнинг макру ҳийласидан жуда эҳтиёт бўлиши керак
(last modified Sat, 28 Oct 2017 08:01:36 GMT )
октябр 28, 2017 13:01 Asia/Tashkent

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Ироқ бош вазири билан учрашганида бу мамлакатнинг минтақа ва қўшний мамлакатлар билан алоқаларини кенгайтириш учун саъй ҳаракат қилаётганини олқишлаб, айни ҳолда Ироқ давлати АҚШнинг макру ҳийлаларидан эҳтиёт бўлиб, унга ишонмаслиги керак деб айтдилар.

Пайшанба куни Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Теҳрон шаҳрида Ироқ бош вазири Ҳайдар -ал- Ибодийни қабул қилганида  АҚШ давлатининг ўзи ИШИД террорчи гуруҳини ташкил этди, аммо Ироқ давлати ва кўнгилли кучларини террорчилар устидан ғалаба қозонганидан кейин  шубҳасиз ўзини бу ғалаба ва ютуқларга шерик қилиб кўрсатишга уринмоқда деб қўшимча қилдилар.

Ироқда Садом режимини  ағдарилганлигидан ортидан юз берган ўзгаришлар ва  воқеа- ҳодисалар,  хусусан  2014 чи йилнинг июнь ойида ИШИД такфирий- террорчи гуруҳини Ироққа уюштирган ҳужумлари оқибатида Мусил шаҳрини ишғол этилганидан сўнг,  АҚШ давлатининг Ироққа нисбатан олиб бораётган сиёсатларини қайта таҳлил қилиш мумкин.

АҚШ давлатининг Ироққа ҳужум қилгани пайтида  ўзини бу мамлакат ва халқининг воситачиси деб эълон қилишга уринди, аммо бунча ўтмай  Ироқда АҚШнинг "Блекватер" компаниясининг жиноятлари ва ҳатти -ҳаракатлари бутун жаҳон халқига АҚШ сиёсатларининг моҳиятини маълум қилди.

АҚШдаги Блекватер компаниясини 2007 чи йилда Бағдод шаҳрининг Аннасур майдонига уюштирган ҳужумида 17 нафар тинч аҳолини қурбон бўлгани ва ўнлаб нафарни жароҳатлангани  АҚШ давлатининг сиёсатлари ва унинг асл башарасини намоён этди,

АҚШнинг бундай  ҳатти -ҳаракатлари ва сиёсатлари эса  Ироқ халқининг тақдири ва ҳаёти Вашингтон давлати учун бутунлай аҳамиятсиз эканлиги   ҳамда АҚШ давлатининг  асл мақсади ўз манфаатларини таъминлашга қаратилганлигини кўрсатиб берди.

Бундан ташқари  кейинроқ ИШИД террорчи гуруҳини ташкил этган биринчи рақамли террористни АҚШ ишғолгарлиги даврасида Ироқда ташкил этилган қамоқхонадан озод қилингани  АҚШ давлатининг ҳалигача Ироқ ривожланиши ва барқарорлигини тиклаш пайида бўлмаганини исботлаб берадиган бошқа фактлардандир.

Бугунги кунда ушбу террорчи яъни Абубакр Бағдодий  ИШИД террорчи гуруҳининг раҳбари ва етакчисидир. ИШИД етакчиси  АҚШ томонидан ҳимоя этилиб  қўллаб- қувватланди ва ниҳоятда  Ироқ халқининг жонига бало бўлган ушбу ёвуз ва террорчи такфирий гуруҳ ташкил этилди.

 ИШИД такфирий гуруҳи томонидан Ироқнинг айрим минтақаларини ишғол этилганидан 3 йил ўтиб бориши билан  Бағдод давлати бу террорчи гуруҳ устидан янги- янги ғалабаларга эришиб шунингдек  ИШИДни таг тубидан йўқ қилмоқда . Аммо АҚШ давлати бу маротаба  ҳам  Ироқ давлати билан муштарак позицияга эга бўлгани ва ушбу ғалабаларда ҳиссаси борлигини иддао қилиб келмоқда.

 АҚШ ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсонни  Ироқдаги Алҳашдуш Шаъбий кўнгилли кучлар гуруҳини танқид қилгани ва қоралаганини ҳам айни шу нуқтаи назардан баҳолаш мумкин.

Ироқнинг Курдистон минтақасида ўтказилган референдумга нисбатан АҚШ давлатининг позицияси ҳам  АҚШга ишониб бўлмаслигининг бошқа бир нишонасидир.

АҚШ давлати бу масалада Ироқ яхлитлигини ҳимоя қилган бўлсада, аммо Ироқ яхлитлиги , мустақиллиги ва ваҳдатини сақлаш ва кафолатлашга қаратилган  Ҳайдар Ал- Ибодий давлатининг жиддий азм -иродасидан Вашингтон давлатининг ташвишланиши  АҚШнинг навбатдаги макр -ҳийлаларини яна бир бор кўрсатиб берди.

 Бу заминда  пайшанба куни Ироқ парламенти намояндаси Фирдавс Алъаводий ҳам АҚШга ишониб бўлмайди  зеро бу давлат барча ричаглардан фойдаланиб Ироқ ичкарисида нотинчликлар ва беқарорликни келтириб чиқаришга уринмоқда деб эълон қилди.

Ироқ парламнетининг ушбу намояндаси  Ироқ давлати АҚШнинг  Курдистон минтақасида ўтказилган референдумга қарши эканлигини иддао қилишига ишонмаслиги керак чунки АҚШ  давлати ҳардоим мамлакатда нотинчликларни вужудга келтириш учун пайт пойламоқда деб қўшимча қилди.

Буларга қўшимча,  АҚШ давлати ўз таъбири билан Ироқда Эроннинг  ролидан хавотирланиш изҳор этиши билан Ироқ давлатини Арабистон томонига юз келтиришга ундаш мақсадида  ИШИД террорчи гуруҳининг мағлубиятидан кейин Ироқ  ҳудудларида янги сенарияларни амалга оширишни мақсад қилган.

 АҚШнинг бундай ҳатти-ҳаракатлари эса  АҚШ ташқи сиёсатларида Саудия Арабистоннинг нефтдан ҳосил бўлган долларларининг таъсиридан далолат бермоқда.

Шундай бир шароит эса   Ироқ қаршисидаги АҚШ сиёсатларидан Бағдод давлатининг жуда эҳтиёт бўлишини тақазо этади.