Шамхоний: Эрон ҳар қандай шароитда Баржом борасида қайта музокара ўтказмайди
-
Шамхоний
Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби ҳеч қачон ва ҳар қандай шароитда ҳам қайта музокара ўтказиш мавзўси Баржом дастурининг ҳеч бир бандида мавжуд эмас деб таъкидлади.
Бугун Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби Али Шамхоний Теҳронда ўтказилган матбуот ва ахборот агентликларининг 23-чи йиғилишида сўзлаган нутқида Эрон амалда Баржом дастурига риоя қилишини исботлаб берди ва МАГАТЕ 8 маротаба бу масалани тасдиқлаган деб қўшимча қилди.
Шамхоний шунингдек ракета дастурлари борасида музокара ўтказишдаги Эрон давлатининг позициясига тўхталиб, Эроннинг ракета дастурлари борасида музокара ўтказиш масаласи аллақакчон якунланган ва бу масла ёпилган мавзў ҳисобланади.Шу тартибда Эрон ислом жумҳурияти маҳаллий потенсилларига таяниб, ўз ваколатини ижро этмоқда деб қайд этди.
Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби Ироқ Курдистонида юз берган ўзгаришларга ишора қилар экан, Ироқнинг Курдистон минтақасини марказий давлатидан ажратиш мақсадида ўтказилган референдум курд халқи орасида қарамақаршийлик ва ораликларни вужудга келтирди. Ироқнинг Курдистон минтақаси раиси Маъсуд Боризоний эндиликда чорасиз қолди чунки ҳукумат устида қолишининг вақти тугагани туфайли яқинда у ўз симматини топшириши тўғри келади деб аниқлик киритди.