Оятуллоҳ Муваҳҳидий Кирмоний: Барча жиноятлар ва хиёнатларнинг бошида Америка турибди
Эрон радио-телевидениеси халқаро эшиттиришлар бӯлимининг хабарига кӯра Теҳрон жума намозининг муваққат имоми Оятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳҳидий Кирмоний жума намозининг хутбаларида деди: манфаатлари хавф-хатарга юз тутган ҳар қандай шароитда Америка ӯз сӯзида турмай, берган ваъдаларини оёқ ости қилади.
Теҳрон жума намозининг муваққат имоми Оятуллоҳ Муваҳҳидий Кирмоний ӯз хутбаларида Америка президенти Доналд Трампнинг Баржом келишувини ӯзгартириш ва ҳатто агар имкони бӯлса уни йӯққа чиқариш ҳақидаги баёнотига ишора қилиб, деди: "Трампнинг режалари ахмоқона режалардир".
Оятуллоҳ Муваҳҳидий Кирмоний шунингдек Трампнинг Эрон Ислом Жумҳурияти ва Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси ҳақидаги сӯнгги душманларча баёнотига ишора қилиб, " Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси Америка томонидан қӯллаб-қувватланаётган террорчиларга қатъий қаршилик кӯрсатмоқда" деб айтди.