Эронликлар 13-Обон кунига бағишланган кўча намойишларида ўзларининг ҳамжиҳатликларини намойиш этишди
13-Обон кунига бағишланган кўча намойишлари бугун шанба куни Теҳрон шаҳрида ва Эроннинг бошқа шаҳарларида ўтказилди. Теҳронда талабалар, ўқувчилар, аҳоли ва масъуллар томонидан ташкил этилган кўча намойишларида, Америкага ўлим ва Исроилга ўлим шиорлари билан чиқишди
Эрон ислом жумҳуриятининг турли қатлам вакиллари, талабалар ва ўқувчилар 13-Обон кунига бағишланган Жаҳон мустабидларига қарши кураш номи билан аталган кўча номойишларида иштирок этишди ва ўзларининг муқовамат ҳаракатида ҳамжиҳат ва бирдам эканликларини дунё аҳлига яна бир бор намойиш этишди.
13-Обон кунига бағишланган кўча намойишлари бугун шанба куни Теҳрон шаҳрида ва Эроннинг бошқа шаҳарларида ўтказилди. Теҳронда талабалар, ўқувчилар, аҳоли ва масъуллар томонидан ташкил этилган кўча намойишларида, Америкага ўлим ва Исроилга ўлим шиорлари билан чиқишди. Эрон шимоли-шарқидаги Машҳад шаҳрида ҳам аҳолининг турли қатламидан иборат бўлган вакиллар, ўқувчилар, талабалар ҳамда масъуллар 13-Обон кунига бағишланган кўча намойишларида кенг кўламда иштирок этишди ва Америкага ўлим, Исроилга ўлим, Мустабидларга ўлим деган шиорлар билан душман фитналарига қарши курашни давом эттиришларини таъкидлашди.
Шунингдек, бугун 13-Обон кунидаги кўча намойишларининг охирида Американинг Эрон миллатига қарши сиёсатларини кескин қоралаган 9 банддан иборат бўлган қарор қабул қилинди. Ушбу қарорда АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эрон халқига қарши ва Исломий инқилоб соқчилар корпусига қарши билдирган фитнали баёнотини ҳамда Форс кўрфази сўзини ўрнига бошқа нотўғри ва ёлғондан иборат бўлган сўзнинг ишлатилиши қораланди.