Эрон президенти Теҳрон -Исломобод ўртасида ҳарбий ҳамкорликларни кенгайтиришни олқишлади
(last modified Tue, 07 Nov 2017 14:09:29 GMT )
ноябр 07, 2017 19:09 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Теҳрон -Исломобод
    Эрон президенти Теҳрон -Исломобод

Эрон ислом жумҳурияти президенти Покистон армияси қўмондонини қабул қилганида минтақа хавфсизлиги, барқарорлиги ва тинчлигини мустаҳкамлашга қаратилган Теҳрон-Исломобод ўртасида ҳарбий ва мудофаа соҳаларидаги ҳамкорликларини кучайтирилишини олқишлади.

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронга келган Покистон армияси қўмондони Қамар Жовид Божво билан учрашувида  Эрон ва Покистон  икки мамлакат   қуролли кучлари ўртасидаги ҳамкорликлари ва ўзаро ҳарбий муносабатларни кучайтиришга қизиқаётганига эътибор бериб   муштарак ҳарбий манёвр ва ҳарбий таълимдан ташқари ҳарбий саноат ва тажриба алмашаш тармоғларида ҳам ҳамкорликларни давом эттириш мумкинлигини атди.

Эрон президенти  ўз сўзларида  ислом дунёсининг бугунги энг муҳим муаммоларини терроризм, ҳамда этник низолар эканлигини таъкидлаб, мусулмонлар ўртасида биродарлик ва ваҳдат кучайтирилганида  шубҳасиз исломий мамлакталар  бошқалар давлатлар ёрдамидан ташқари ўз муаммоларига бемалол ечим топа олишади деб аниқлик киритди.

Покистон армияси қўмондони Қамар Жовид Божво ҳам бу учрашувда Эрон ва Покистон ўртасидаги тарихий ва чуқур алоқаларига тўхталиб деди: Исломобод давлати Теҳрон билан ҳарбий ва мудофаа соҳарида ҳамкорликларни янада ривожлантиришга қизиқиш билдирмоқда. У шунингдек  исломий мамлакталар ўртасидаги муаммоларни фақат музокара столи атрофида ҳал этиш зарурлиги ҳамда Ғарб давлатларига минтақага қурол яроқ сотиш билан ушбу ихтилофларни янада кенгайтиришига ижозат бермаслик кераклигини айтди.

Ёрлиқ