Эрон ташқи ишлар вазири якшанба куни Туркияга сафар қилади
(last modified Sat, 18 Nov 2017 13:33:31 GMT )
ноябр 18, 2017 18:33 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири якшанба куни Туркияга сафар қилади
    Эрон ташқи ишлар вазири якшанба куни Туркияга сафар қилади

Муҳаммад Жавод Зариф эртага якшанба куни Туркия ва Россия ташқи ишлар вазири билан учрашиб Суриядаги охирги ўзгаришлар хусусида маслаҳатлашувлар ўтказиш учун Туркияга сафар қилади

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири эртага якшанба куни Туркия ва Россия ташқи ишлар вазири билан учрашиб Суриядаги охирги ўзгаришлар хусусида маслаҳатлашувлар ўтказиш учун Туркияга сафар қилади. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш ўғлу ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказиладиган йиғилишда Сурия бўйича Остона шаҳрида ўтказилган музокаралар жараёни ҳақида суҳбатлар бўлиб ўтиши кўзда тутилган. 

Бугун Теҳронда Эрон ислом жумҳурияти, Россия ва Туркия ўртасида Остона музокараларининг жараёни хусусида экспертлар даражасида уч томонлама йиғилиш ўтказилди. Эрон, Россия ва Туркия президентлари 22 ноябр куни Сочи шаҳрида Суриядаги сўнги ўзгаришлар ҳақида суҳбат ўтказишади.  

Ёрлиқ