Генерал Сулаймоний Инқилоб раҳбарига йўллаган мурожаатида ИШИД тажовузкорлигини якунланганини эълон қилди
-
Генерал Сулаймоний Инқилоб раҳбарига йўллаган мурожаати
Эрон исломий Инқилоб соқичлар корпуси Қудс бўлинмаси қўмондони Исломий Инқилоб муаззам раҳбари маҳзарига йўллаган мурожаатида ИШИД такфирий террорчи гуруҳини ёвузликлари ва жиноятларини якунланганини эълон қилди.
"Сипоҳнюс" ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қудс бўлинмаси бош қўмондони генерал Қосим Сулаймоний Исломий Инқилоб муаззам раҳбарига йўллаган мурожаатида қуйидагича эълон қилди: каминаи камтарин ушбу майдонда сиз Ҳазрат олий томонидан вазифадор этилган аскар сифатида ИШИД террорчи гуруҳининг энг сўнги қўрғони бўлган Албукамол минтақасини озод этиш амалиётларини якунлангани, ҳамда АҚШлик- сионистик ушбу гуруҳ байроғини туширилиб, унинг ўрнида Сурия байроғини баланд кўтариш билан ёвузликка асосланган бу жинояткор ва террорчи гуруҳ ишғолгарлиги ва тажовузкорлигини якунланганини эълон қиламан.
Генерал Сулаймоний бу урушда катта ҳисса қўшган аммо номлари маълум бўлмаган қўмондонлари, мужоҳидлар ҳамда бу йўлда ўз жонини фидо қилган минглаб эронлик, ироқлик, ливанлик, афғонистонлик ва покистонлик ҳарам мудофаачилари номидан ушбу буюк ғалаба муносабати билан Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари, Эрон халқи ҳамда Ироқ ва Суриядаги мазлум халқлар ва бутун жаҳон мусулмонларини табриклади.
Исломий Инқилоб соқичлар корпусининг Қудс бўлинмаси қўмондони шунингдек Исломий Инқилоб муззам раҳбари ва Ҳазрат Оятуллоҳилузмоъ Систонийнинг ҳакимона ҳидоятлари ва ақл -заковатга асосланган раҳбарлиги билан ушбу заҳарли тўфон яъни ИШИД такфирий- террорчи гуруҳига қарши кураш олиб бориш учун барча гуруҳлар тўпланишиб бирлашишди деб қўшимча қилди.
У ўз мурожаатида ушбу хавфли террорчи гуруҳни мағлубиятга учратиш учун Ироқ ва Сурия давлатлари, армиялари хусусан Ҳашадушшаъбий гуруҳи ва бошқа мамлакатлар мусулмон ёшлари , шунингдек Сайид Ҳасан Насруллоҳ бошчилигидаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати бор куч -қудратини ишга олиб мислсиз ҳисса қўшдилар деб таъкидлади.
Генерал Қосим Сулаймонийнинг мурожаатида келтирилишича, эндиликда АҚШ президенти бўлган бу мамлакатнинг энг юқори мартабали расмийсининг тан олишича бу жиноятларнинг барчаси АҚШга тегишли ташкилотлар ва раҳбарлар томонидан лойиҳалиштирилиб амалга оширилган. бундан ташқари бугунги кунда ҳам Вашингтон давлатини ҳозирги давлати томонидан ҳам бундай ҳатти -ҳаракатлар ва сиёсатлар давом эттирилмоқда.