Руҳоний: Эрон ташқи сиёсатининг асосини дунё мамлакатлари билан конструктив муносабатлар ташкил этади
Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон ташқи сиёсатининг асли принсипини дунё мамлакатлари билан конструктив муносабатлар ўрнатиш ташкил этаётганини таъкидлаб, Эрон ислом жумҳурияти доимо минтақа муаммоларига музокара йўли орқали ечим топишга ҳаракат қилиб келган деб айтди.
Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний телевиденияга берган интервьюсида терроризмга қарши кураш жараёнида Эрон давлатини Сурия ва Ироқ давлатларига етказган кумаклари ва Ироқ Курдистони масаласи хусусида Эрон, Ироқ ва Туркия давлатларининг ҳамкорликларига ишора қилар экан, Эрон ислом жумҳурияти минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш пайидадир маълум қилди.
Эрон президенти шунингдек Эрон давлатини минтақадаги бир иккита Арабистонга ўхшаган режимлардан бошқа барча давлатлар жумладан Россия, Туркия, Ироқ, Қатар,Афғонистон ва Покистон билан яхши ва дўстона ва алоқаларга эга бўлганини таъкидлаб, Саудия Арабистони минтақадаги мағлубиятлари ва ички масалаларини хаспўшлаш мақсадида Эронни душман сифатида таништиршга уринмоқда деб қўшимча қилди.
Руҳоний ўз сўзларида Арабистон режимини Қатар, Сурия ва Ливанда олиб борган сиёсатларини мувафаққиятсизликка учраганига тўхталиб, Риёд давлати бундай хатолик ва нотўғри ҳатти -ҳаракатларини давом эттириши билан фақат ўз муаммоларини кўпайтирадию холос деб аниқлик киритди.
Руҳоний телевиденияга берган интервьсида, Эрон ислом жумҳуриятини минтақанинг энергетика,интернет ва темир йўлининг маркази эканлигини эълон қилиб дедики, Эрон давлати аксар қўшни мамлакатлар билан электр энергия алмашишни йўлга қўйган. Эрон президентининг айтишича, яқинда Эроннинг темир йўллари барча қўшни мамлакатлар темир йўллари билан боғланади.