Муҳаммаджавод Зариф: Баржом борасида қайта музокара ўтказиш мумкин эмас.
Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Баржом борасида қайтадан музокара ўтказиш мумкин эмаслигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Италия пойтахти Рим шаҳрига сафар қилганида бу шаҳар аэропортида мухбирларга берган интервьюсида "Ўрта Ер денгизи музокаралари" халқаро конференциясида қатнашаётган айрим мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари Ўрта Шарқнинг жуда хавфли вазияти шунингдек Баржом масаласини муҳокама қилишади деб айтди.
Муҳаммаджавод Зариф "Ўрта Ер денгизи музокаралари" халқаро конференциясида Баржом мавзусининг лойиҳасига ишора қилар экан, Баржом борасида нафақат қайта музокара ўтказиш мумкин эмас, балки Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг буюрганларидек бу масала амалий равишлар билан кўпроқ амалга оширилиши керак деб қўшимча қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири ўз сўзларида Ўрта Шарқ масалалари борасида мазкур конференцияда қатнашадиган ташқи ишлар вазирларининг музокараларига тўхталиб, ҳаққатанҳам ИШИД террорчи гуруҳи ҳарбий жиҳатдан мағлубиятга учраган, аммо бутун дунёда ИШИД террорчи гуруҳининг ақидалари ва тафаккурини нишонга олиш керак деб аниқлик киритди.