Чобаҳор порти минтақа мамлакатлари учун муҳим имконият яратади
Кеча Уммон денгизидаги Эроннинг жану-б шарқ сувлари соҳилларида жойлашган Чобаҳор минтақаидаги шаҳид Биҳиштий номидаги портнинг илк фазаси Эрон ислом жуҳурияти президенти ва дунёнинг 27 мамлакатининг намояндалари иштирокида ишга туширилди.
Ушбу муҳим ва асосий порт денгиз ҳудудлари оқрали Эрон ва боқша мамалакатлар маҳсулотларини транзит этиш ҳамда минтақа ва жаҳон мамлакатлари ўртасида ўзаро савдо- иқтисодий ҳамкорликларини янада ошириш жараёнига ижобий таъсирини ўктазади. Бундан ташқари Эроннинг жануб минақасидаги қўшни мамлакатлар ва Ҳинд океани доирасидаги мамлакатларни Эрон ҳамда ва Марказий Осиё мамлакатлари бозорларига чиқишлари учун ўз навъидаги дарвоза сифатида хизмат қилиши айтилади.
Бу масала йиллардан бери минтақа хусусан Ҳиндистон давлатининг эътиборини ўзига жалб этиб келмоқда .
Шанба куни Чобаҳордаги шаҳид Биҳиштий портининг илк фазасини очилиши остонасида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж Теҳрон шаҳрида Эрон ташқи ишлар Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашганида икки мамлакат ўртасида кўптомонлама ҳамкорликларини кенгайтиришни таъкидлади.
Чобаҳорнинг 3 томонлама транзит келишуви ўтган йилнинг май ойида Теҳронда бўлиб ўтган Эрон президенти Ҳасан Руҳоний,Ҳиндистон бош вазири Нарандра Моди ва Афғонистон президенти Ашраф Ғани учрашувиларида бу уч мамлакат йўл вазирлари томонидан имзоланганди.
Эрон ва Ҳиндистон давлатлари Эрон жануби- шарқидаги Чобаҳор портини кенгайтириш учун Деҳли давлатининг Теҳронга 150 миллион доллар ёрдам етказиши ҳамда бу портда Деҳли давлатининг 85 миллион доллар сармоя киритиши борасида келиша олишганди.
Бу лойиҳани ижро этилиши билан Ҳиндистон давлати Чобаҳор порти орқали Афғонистонга чиқиши мумкин.
Чобаҳор порти Эроннинг океандаги илк порти сифатида улкан кемалар яъни лайнерларни қабул қилиш сиғими ва имкониятига ҳам эгадир.
Шаҳид Биҳиштий номидаги ушбу портнинг илк фазасини ишга туширилиши билан 8,5 миллион тонна маҳсулотлар транзит этила бошлайди. Шунингдек 15,5 миллион тонна маҳсулотларини транзит этиши ҳам мумкин.
Чобаҳор минтақасининг қуриқлигида яъни хинтерландида темир йўл ва магистраллар қуриш ишлари давом этмоқда, шунингдек келаси 3 йил ичида Чобаҳор порти темир йўл орқали Зоҳидон ва бутун Эрон темир йўлларига боғланиши кутилмоқда.
Ҳиндистоннинг кемачилик ва транспорт вазири Нитин Гадикари ҳам Теҳронга қилган сўнгги сафарида Чобаҳор портининг жада катта аҳамияти ва бу лойиҳани ижро этиш жараёнида Деҳли давлатининг қатнашишини таъкидлаб, Ҳиндистон давлати Чобаҳор порти лойиҳасини амалга оширилиши ва фойдаланишга топширилишига алоҳида қизиқиш билдиради. Деҳли давлати Чобаҳор портини кенгайтириш лойиҳаларига ҳам сармоя киритишга тайёр деб айтганди.
Айтиш керакки Ҳиндистон давлати Марказий Осиё ва Афғонистон билан 17 миллиард долардан кўпроқ савдо- иқтисодий алоқлар ва товарайрибошловини йўлга қўйган.
2020 чи йилга бориб Ҳиндистон давлати 16 миллиондан тоннадан кўпроқ маҳсулотларини Марказий Осиё мамлакатларига экспорт этишни назарга тутган.
Ҳиндистон шунингдек Чобаҳор порти орқали ўз маҳсулотларини Марказий Осиё, Қафқоз, хусусан Озарбойжон республикаси, Россия ва ўша мамлакатларидан Литвия, Эстония, ва Белорусия транзит этиши мумкин.
Бугунги кунда ушбу муҳим фурсат яратилиб зарурий ишлар амалга оширилган. Шунингдек ушбу портнинг биринчи фазасини ишга туширилиши билан Эрон ва Ҳиндустон муштарак тарзда минтақа мамлакатлари билан иқтисодий алоқаларини янада мустаҳкамлашишлари билан имкони пайдо бўлган.