Эронлик ва ўзбекистонлик оғир атлетикачилар жаҳон чемпионатида олтин медалга сазовор бўлдилар
(last modified Tue, 05 Dec 2017 14:36:32 GMT )
декабр 05, 2017 19:36 Asia/Tashkent
  • Эронлик ва ўзбекистонлик оғир атлетикачилар
    Эронлик ва ўзбекистонлик оғир атлетикачилар

Кеча 94 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Фарход Собиров даст кўтаришда учинчи уринишда 183 кг лик штангани кўтариб, кумуш медални қўлга киритди. Бу спортчи мусобақа ғолиби эронлик спортчи Суҳроб Муродийга бор-йўғи 1 кг бой берганди.

Бугун ҳамАҚШнинг Анаҳайм шаҳрида оғир атлетика бўйича ўтаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси учта медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси.

30 ноябрда мусобақада биринчи бўлиб 62 кг вазн тоифасида Адҳам Эргашев курашга киришиб, даст кўтаришда 135 кг, силтаб кўтаришда 157 кг лик штангани кўтариб, икки машқ натижасига кўра 292 кг тўплади ва 3-ўринни эгаллаб, бронза медали соҳиби бўлди.

69 кг вазн тоифасида Достон Ёқубов силтаб кўтаришда олтин медални қўлга киритди. У 179 кг лик штангани кўтара олди.

Айтиш керакки бугун шунингдек 105 кг тоифадаги  эронлик оғир атлетикачи Али Ҳошимий ҳам  даст кўтаришда ва умумий ҳисобда олтин медални қўлга киритди.