декабр 06, 2017 20:15 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари:  Америка, сионистик режим ва уларнинг минтақадаги гумашталари дунёнинг бугунги фиръавнларидир

Исломий инқилоб муаззам раҳбари таъкидлаб ӯтдиларким: биз минтақадаги Америка гумашталарига насиҳат қилиб айтамизким,  дунё золимларига малайлик қилиш уларнинг ӯзларига зарар келтиради. Қуръони каримда таъкидланганидек, золимлар билан ҳамкорликнинг натижаси залолатдан бошқа нарса эмас.

Исломий инқилоб муаззам раҳбари:  Америка, сионистик режим ва дунё қудратларининг гумашталарини дунёнинг бугунги фиръавнлари, деб атаб, илова қилдилар: Айрим америкалик сиёсатчилар Осиё қитъасининг ғарбий қисмида уруш ва танглик вазиятини вужудга келтириш йӯли билан сионистик режимни тинчлик-омонликда сақлаб қолиш, ислом дунёсининг ӯз қонига беланган вужудига ривожланиш мажолини бермаслик  ниятида эканликларига иқрор бӯлишди.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари исломнинг мукаррам пайғамбари  ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с)  ва ҳазрат Имом Жаъфар Содиқ алайҳиссалом  муборак мавлуд кунлари мамлакат қонунчилик, ижроия ва суд ҳокимияти раҳбарлари, давлат ва ҳукумат мулозимлари, исломий мамлакатларнинг элчилари, ҳамда исломий ваҳдат ва бирдамлик конференсиясининг меҳмонлари билан учрашувда айрим минтақа ҳокимларининг Америка  майлига эргашаётганларидан қатъий таассуф билдириб, илова қилдилар: Эрон Ислом жумҳурияти мусулмон давлатлар билан орада ихтилоф пайдо бӯлишига манфаатдор эмас. У мамлакат ичкарисида ваҳдат ва биродарликни барқарор айлаганидек, ислом дунёсида ҳам ваҳдат ва бирдамликни вужудга келтиришнинг тарафдоридир ва бунинг учун сай-ҳаракат қилиб келмоқда.

Исломий инқилоб муаззам раҳбари таъкидлаб ӯтдиларким: биз минтақадаги Америка гумашталарига насиҳат қилиб айтамизким,  дунё золимларига малайлик қилиш уларнинг ӯзларига зарар келтиради. Қуръони каримда таъкидланганидек, золимлар билан ҳамкорликнинг натижаси залолатдан бошқа нарса эмас.

Ул ҳазрат душманларнинг мақсади такфирий гуруҳларни вужудга келтириш, ҳамда шиа ва суннийлар ӯртасида уруш келтириб чиқаришдан иборат эканлигини таъкидлаб, илова қилдилар: Худо бизнинг душманларимизни ахмоқ қилиб яратган, шу сабабли мазҳаблар ӯртасидаги жанг амалга ошмади ва иншоАллоҳ келажакда ҳам бу нарса юз бермагай.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари исломий уммат бирдамлиги ҳамда сионистлар ва исломнинг бошқа душманларига қарши қатъий қаршилик кӯрсатишни ислом олами дардларининг давоси ҳамда қудрат ва иззат-эътиборни қӯлга киритишнинг асосий йӯли дея атаб, таъкидладиларким:  Фаластин масаласи бугунги кунда ислом уммати сиёсий муаммоларининг  асосийсидир. Шу сабабли барчамиз  фаластин халқининг озодлиги ва нажот топиши учун сай-ҳаракат қилишимиз лозим.

Исломий инқилоб муаззам раҳбари ислом душманларининг Байтул Муқаддас шаҳрини сионистик режим пойтахти дея эълон қилиш ҳақидаги иддаоларини уларнинг ночорлик ва ожизликларининг ифодаси деб атаб, илова қилдилар:  шаксиз, ислом олами бу найрангга қатъий қаршилик кӯрсатади ва сионистларга бу иш учун  катта зарба берилади. Азиз Фаластин шубҳасиз охир-оқибат озод бӯлгай.

 

Ёрлиқ