Эрон давлати АҚШни ўз элчихонасини Байтулмуқаддасга кўчириш қарорига келганига жиддий аксиламал кўрсатди
(last modified Thu, 07 Dec 2017 12:51:03 GMT )
декабр 07, 2017 17:51 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати
    Эрон давлати

Кеча Эррон ислом жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотида АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Қуддуси шарифнинг босқинчи сиоинстик режим пойтахти сифатида эълон этилганини кескин қоралаб бу ҳатти -ҳаракат халқаро резолюцияни ошкора тарзда бузиш эканлигини эълон қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида шунингдек,  Байтулмуқаддас шаҳри Фаластин мамлакатининг ажралмас бир қисми эканлигини таъкидланиб,  сионистик режим, бу шаҳарда бутунлай нуфузини ошириш мақсадида АҚШ ҳимоятларига таяниб турли хил сиёсатлар ва фитналар жумладан бу минтақанинг асосий яшовчиларини чиқариб юбориш, мол мулкини талон- тарож қилиш, шаҳарчарада яшайдиган сионистларни Байтулмуқаддасга кўчириш ва шу восита билан бу шаҳар аҳолисини ўзгартириш, муқаддас исломий маконларни вайрон этиш шунингдек  фанат ва реакцион сионистларни Масжидулақсога киришларига имконият яратиб бу минтақага нисбатан ҳурматсизлик қилиш ва ҳужумлар уюштиришни ўз иш дастурида жой берганлиги келтирилган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги  Эрон халқининг фаластинликларга ҳамжиҳат бўлишини эълон қилиши билан яна бир бор  халқаро ҳамжамият хусусан БМТни Фаластин ва Қуддуси шарифга қарши уюштирилаётган ваҳшиёна ҳужумларни олдини олиш ҳамда исломий ҳуқуқларига эриша олиши учун бу минтақа халқига ёрдам кўрсатишга даъват этди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний  ҳам келаси сешанба куни  Истанбул шаҳрида Қуддус ва Фаластин мавзусида ўтказилиши кутилаётган Исломий ҳамкорлик ташкилоти  раҳбарларининг фавқулодда йиғилишида қатнашиш учун Туркияга сафар қилади.

Бошқа хабар шуки,  АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Байтулмуқаддасни сионистик режим пойтахти  сифатида эълон қилингани туфайли  эртага жума намозидан кейин бутун Эрон шаҳарларида АҚШ ва сионистик режимнинг ёвуз сиёсатларига қарши кенг қамровли кўча намойшлар ўтказилади.