Зариф: Эрон давлати АҚШ устидан БМТга шикоят қилади
(last modified Sun, 17 Dec 2017 12:01:32 GMT )
декабр 17, 2017 17:01 Asia/Tashkent
  • Зариф
    Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири Теҳрон давлати БМТдаги АҚШнинг доим намояндаси Ники Хейлийнинг Эрон томонидан Ямандаги Ансоруллоҳ ҳаракатини қуроллантирмоқда деган тўҳматлари туфайли БМТга мурожаат қилади деб айтди.

ИРНА тарқатган бугунги хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  рус тилидаги "Спутник" ахборот агентлигига йўллаган мактубида Эррн ислом жумҳурияти  ушбу иддаолар туфайли АҚШ устидан БМТга шикоят қилади деб ёзди.

Айтиш керакки пайшанба куни БМТдаги АҚШнинг доим намояндаси Ники Хейли ноодатий муҳитда ва ракетанинг бир бўлаги олдида ўтказилган ахборот анжуманидаги чиқишида, Теҳронни БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан жорий этилган санкцияларни бузишда айблаганди.

Ники Хейли  Яманнинг мазлум халқини бомбардимон этиши учун АҚШ давлатини Арабистонга етказаётган ҳарбий- техник ёрдамларига ишора этмаган ҳолда,  Эрон давлтини  Риёзга қарши ҳужум уюштириши учун Ансоруллоҳ ҳаракатини қурол-яроқ билан таъминлашда айбламоқда.

Аммо БМТ нотиғи муовини Фарҳон Ҳақ эса Ники Хейлийнинг ушбу иддаоларини рад этди.