Сионистик режимнинг ишғолгарликлари Ўрта Шарқнинг асосий бўҳрони
(last modified Fri, 22 Dec 2017 12:44:32 GMT )
декабр 22, 2017 17:44 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимнинг ишғолгарликлари Ўрта Шарқнинг асосий бўҳрони

Эроннинг БМТдаги доимий вакили Исроил босқинчи режимини Ўрта Шарқдаги низоларнинг асосий сабабчиси дея атади.

ИРНА берган маълумотларга кўра, Эроннинг БМТдаги  доимий элчиси Ғуломали Хушру ушбу ташкилот Бош Ассамблеясининг Қудс масаласига оид йиғилишида ўтган ўнйилликлар давомида сионистик режим Фаластин ерларини  ишғол этиш билан бирга фаластинликларни тўхтовсиз уйларидан маҳрум этиб ва ўлдириб, қатор жиноятларни содир этганини баён этган.

Ғуломали Хушруга кўра, Исроил режимининг тутган ушбу йўлини Америка ҳам ҳимоя этиб, унга  ўзининг ёрдамларини аямаган.АҚШ президенти Трамп Қудсни ушбу режимнинг пойтахти сифатида тан олгани Американинг Исроил манфаатларига барча ишларни қилаётгани ва Фаластин халқининг қонуний ҳақларига эътибор бармаётганини кўрсатади.

Ёрлиқ