9 дай куни муносабатида Эрон қуролли кучлари бош штабининг баёноти
Эрон қуролли кучлари бош штаби 9 дай муносабатида чиқарган баёнотида бу санада Эрон халқининг саҳнага чиқиши ва ўзлигини намойиш этгани, ислом дини ва исломий Инқилоб таълимотларидан келиб чиққан доноликлари, вилояти фақиҳга вафодор бўлишгани ва ҳамжаҳатликларининг нишонасидир деб эълон қилди.
Айтиш керакки 2009 чи йилнинг 30 декабри, жомеада мавжуд айрим фитначилар ва тузум қонун- қоидаларига зид амал қиладиган шахслардан узоқлашиш ҳамда фитначиларга қарши кураш олиб бориш ва аксиламал кўрсатиш ҳаракатларни эсга келтиради.
Бу санада тузум жараёнига монелик қилувчи фитначилар қонун- қоидаларини бузиб Эронда ўтказилган 10 чи президентлик сайловларни нотўғри йўлга бошқаришга уринишганди, аммо қаттиқ мағлуб бўлдилар.
Бугун Эрон қуролли кучлари бош штаби чиқарган баёнотида, Эрон халқи 9 дай кунидаги буюк ҳаракатларида зўравон қудратлар ва сионимзнинг психологик уруши ва амалиётлари ҳамда давлат тўнтарувини ташкил қилмоқчи бўлган фитначиларнинг барча фитналарини чипака чиқаришга муваффақ бўлишганди. Эрон халқи яна бир бор зўравон қудратлар ва халқаро сионизмнинг барча фитналари Ислом Инқилобининг асли армонларига заррачадек таъсир ўтказа олмайдиганини исботладилар.
Мазкур баёнотда келтиришича, 9 дай кунидаги ушбу буюк ҳаракат зўравон қудратлар ва халқаро сионизм томонидан лойиҳалаштирилган, бошқарилган ўта хавфли ва мураккаб фитналардан Исломий Инқилоб ҳатти-ҳаракатини асраб, Исломий Инқилоб жараёнида янги бир саҳифани очилиши, уни янада мустаҳкамланиши ҳамда Эрон ислом жумҳурияти тузумида халқ ва раҳбарлик ўртасидаги алоқалар ва ҳамжиҳатликларини янада кучайишига замин яратди.
Эрон қуролли кучлари бош штабининг эълон қилишича, Эроннинг буюк ва қудратли халқи доимо, ислом ва Қуръон таълимотларига амал қилиб, Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг сўзлари ва ҳидоятларига пайравлик қилишлари билан Инқилоб қадриятлари ва принсиплари йўлида ҳаракат этадилар.