Инқилоб Раҳбари: шижоат, иймон ва фидокорлик руҳияси душманлар фитналари йўлига монеа яратади
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Эронда юз бераётган сўнгги воқеа- ҳодисалар ва Эрон ислом жумҳуриятига зарба бериш учун душманларнинг янги уринишларига ишора қилиб дедиларки, Эрон миллатининг шижоат, фидокорлик ва иймонга асосланган руҳияси душманнинг ёвузлиги ва душманона ҳатти ҳаракатлари йўлига жиддий монеадир.
Инқилоб Раҳбари идорасининг маълумотлар марказининг хабар қилишича, буггун Эрон Ислом Инқилоби раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий айрим шаҳидлар аҳли оилалари билан учрашганида шаҳидларнинг фидокорлиги ва ўз жонинини дариғ тутмагани Эрон халқининг тараққиёти , ривожланиши , хавфсизлиги ва обру -иззатиниг асли омилидир деб айтдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари душманларни ҳардоим Эрон халқига зарба бериш учун фурсат пойлаб турганига тўхталиб, сўнгги бир неча кун ичида юз берган воқеа -ҳодисаларда Эрон душманлари турли абзаллар хусусан пул, қурол-яроқ, сиёсат ҳамда ўз жосуслик ташкилоттлари ёрдами билан исломий тузум учун ушбу муаммоларни вужудга келтиришга уриндилар деб таъкидладилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари шунингдек бу масала ва ҳодисалар борасида айрим сўзлари борлиги ва уни вақти келганида билддишларини маълум қилдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ўз сўзларида душманларнинг душманона ҳатти- ҳаракатларини олдини олишда шижоат ва фидокорлик руҳиясининг муҳимлигини таъкидлаб, шаҳидларни ушбу руҳиянинг ёрқин мисоли ва намунаси эканлигини айтиб ўтдилар. Ул ҳазрат шунингдек Эрон миллатини ҳардоим душманлар қаршисида тура олиб ўз жонини фидо қилган шаҳидлар қадрига етиши ва уларни улуғлашишлари зарурлигини таъкидладилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Осиё ғарби ва Африка шимоли минтақасидаги айрим мамлакатларнинг афсусланарли вазиятига ишора қилиб, Ироқнинг Эронга қарши уруши замонида БААС режими Эронга кириб келганида улар ҳеч нарсага раҳм қилмасдилар ва Эроннинг вазияти бугунги Ливия ва Суриядан ҳам оғирроқ ва ёмонроқ бўларди деб қўшимча қилдилар.