Генерал Жаъфарий: Исломий Эронга қарши қаратилган янги фитналарга барҳам берилди
(last modified Thu, 04 Jan 2018 12:29:12 GMT )
Январ 04, 2018 17:29 Asia/Tashkent
  • Генерал Жаъфарий
    Генерал Жаъфарий

Эрон Ислом жумҳурияти соқчилар корпуси бош қўмондони Эронда юз берган янги тартибсизликларни бостирилганлигини эълон қилиб, Эроннинг огоҳ ва доно халқи Исломий тузумга қарши қаратилган сўнгги фитнага барҳам бериш мақсадида ўз йўлини давом эттириб, бегоналар таъсири остида қолган, тартибсизликни вужудга келтирган шахслар йўлига пайравлик қилмадилар деб айтди.

Генерал Муҳамадали Жаъфарий  Эрон телерадиокомпаниясига берган интервьюсида, Эронда юз берган сўнгги тартибсизликлар ва уларнинг ҳомийларининг асли мақсади ўзлари содир этган жиноятларда исломий тузумни айблашга қаратилганди, улар  халқни ўлдириб, бу жиноятда Эрон давлатини айблашга урингандилар, аммо Эрон халқининг донолиги, ҳушёрлиги ва хавфсизлик кучларини  ўз вақтида кўриб чиққан чоралари натижасида фитначиларнинг барча  фитналарига барҳам берилди деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом жумҳурияти соқчилар корпуси бош қўмондони  ўз сўзларида  фитна марказида бўлган тартибсизликлар омилларининг аксарияти  Инқилобга қарши ҳаракатлар ва Мунофиқин гуруҳчаси таъсири остида қолгани ҳамда улар томонидан тарбияланганини таъкидлади. Жаъфарий ўз сўзларида  фитначиларнинг аксарияти аниқланиб қўлга олинганини тасдиқлади.

Генерал Жаъфарий  АҚШ, сионистик режими ва Ғарб давлатларини Эрон халқига дўстмиз деб иддао қилишлари ва ёлғон гап- сўзлари ҳамда  фитначиларни қўллаб -қувватлашишларига ишора қилар экан, дедики,  ушбу ёлғончилар  Эрон халқининг дўсти ва фикрида бўлганида  ҳеч қачон  Эроннинг мазлум халқига нисбатан санкциялар қўлланмасдилар.

Бошқа хабар шуки, Эрон ислом жумҳурияти Хавфсизлик вазирлиги матбуот маркази  ҳам тарқатган маълумотида  Эроннинг Ғарбий Озарбойжон шаҳридаги Пироншаҳр минтақасида давлат ҳарбий- кучлари ва террочи бир гуруҳча ўртасида юз берган тўқнашувлар  ва бу террорчиларни қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Эрон Хавфсизлик вазирлиги хабарида келтирилишича,  Эрондаги тартибсизликларни кенгайтириш ва давом эттириш мақсадида бегуноҳ инсонларни ўлдириш, қатл этиш ва портлашларни содир этиш учун Пироншаҳр ҳудудига кирган  террорчилик бир гуруҳча хавфсизлик кучлар томонидан аниқланди. Бу террорчи гуруҳча қишлоқдаги аёллардан бирини қалқон сифатида фойдаланиб давлат ҳарбийларига қарата ўқ отган ва бу тўқнашувлар жараёнида  хавфсизлик кучларнинг  3 нафари шаҳид бўлган.

Мазкур хабарга биноан,  бу тўқнашувларда террористлардан бири йўқ қилиниб бир неча нафари жароҳатланган.

 

Ёрлиқ