Январ 12, 2018 21:16 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намозининг мувваққат имоми: Америка, сионистлар ва Саудия Арабистони Эрондаги тартибсизликларнинг парда ортидаги ҳимоячиларидир.

Теҳрон жума намозининг мувваққат имоми ҳужжатул ислом вал муслимин Козим Сиддиқий  деди: Эрондаги кейинги тартибсизликлар катта шайтон Америка  ва сионистик режим томонидан лойиҳаланган бӯлиб,   Саудия Арабистонининг молиявий қӯллаб-қувватлови билан амалга оширилган.

Теҳрон жума намозининг мувваққат имоми илова қилди: Эрон халқи ӯз мустақиллигини қатъий туриб ҳимоя қилгани ва жаҳон мустабидлари ӯзбошимчалигининг олдини олиш ҳаракатида бӯлганлиги учун ташқи душманларнинг нишонига айланган. Аммо Эрон халқи душманларнинг барча найрангларини чипакка чиқарди. Минтақада муқовимат ҳаракатининг борган сари авж олиши Америка, сионистик режим ва уларнинг тарафдорлари, шунингдек ислом олами душманларининг оғзига урилган мушт кабидир.

Ҳужжатул ислом вал муслимин Козим Сиддиқий шунингдек, Америка Эрон халқининг қудрати ва мардоналиги қаршисида гандираклаб қолган. Агар у яна бир маротаба Эронга нисбатан ҳийла-найранг тӯқиб чиқаришга ҳавас қилса, Эрон халқининг залворли муштуми унинг тумшуғини текислаб қӯяди, дея таъкидлади.

 

Ёрлиқ