Эрон Қирғизистонда илм- таълим муассасалари қуриб беради
Эроннинг Симнон вилояти тиббий илмлар университети ва Қирғизистоннинг Халқаро университети ўртасидаги муштарак келишув асосида Қирғизистонда Марказий Осиё талабаларини қабул этиш бўйича янги илм-таълим марказлар қурилиши кутилмоқда.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Симнон вилояти тиббий университети ректори Маҳди Шоднўш ва Қирғизистоннинг Халқаро университет раиси Ҳайдар Алиев ўртасида имзоланган келишув меморандуми асосида Симнон тиббий университети, Қирғизистондаги даволаш, гигиена, қўшма ўрганишлар, муштарак илмий семинарлар ўтказишга ҳамкорлик қилади.
Симнондаги ушбу университет ректорининг айтишича, бу келишув меморандуми Эрон ислом жумҳуриятини Евроосиё минтақасида даволаш ва соғлиқни сақлаш фаолиятларининг муқаддимасидир.
Қирғизистоннинг Халқаро университети раиси Ҳайдар Алиев ҳам таълим соҳасида МДҲ мамлакатлари ўрасида Қирғизистоннинг ушбу университетининг иккинчи ўрнига ишора қилиб, Бишкек университетида турли мамлакатлардан бўлган 3 мингдан ортиқ талабаларни таълим олаётгани ҳамда Қирғизистоннинг соғлиқни сақлаш тизимини Эрон билан ҳамкорлик қилишга эҳтиёжи борлигини эълон қилди.