Эрон миллий хавфсизлик олий кенгашининг раиси Ироқ парламенти раисини қабул қилди.
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби ИШИД террорчилик гуруҳини мағлуб этилиши билан Ироқдаги шиа ва сунат аҳли мусулмонлари курд ва бошқа қавм элатлар ўртасида миллий бирликни мустаҳкамлаш ва ҳамжиҳаликларини кўпайтиршни имкони бор деб айтди.
Бугун Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби Али Шамхоний Теҳронда Ироқ парламенти раиси Салим Ажжабурийни қабул қилганида, Эрон ислом жумҳуриятини ҳар қандай вазият ва шароитларда ҳам Ироқ халқи ва давлати ёнида бўлишини таъкидлаб, Ироқдаги барча гуруҳлар хусусан Найнаво вилоятининг маҳаллий кўнгилли кучлари иштирокида ҳамда Ироқ миллий манфаатларини инобатга олиб бирлик ва ваҳдат соясида Мусил шаҳрини террористлардан озод қилишни муваффақият билан бошланишига умид қилди.
Али Шамхоний Ироқда сиёсий тинчлик ва суботни зарурий бир амр эканлиги ва бу мамлакатнинг турли гуруҳларининг раҳбарлари хусусан бу мамлакат парламент раисини мазкур маслани амалга оширилишида муҳим рол ўйнаши лозимлигига тўхталиб, Ироқ армияси, кўнгилли кучларининг саъй ҳаракатлари шунингдек диний, сиёсий ва қавмий гуруҳларнинг ҳамматомонлама ҳимоятлари билан Ироқдаги энг муҳим муаммога айланган терроризм масаласига ечим топиш жараёни ижобий натижалар келтирмоқда деб изоҳлаб ўтди.
Ироқ парламенти раиси Салим Ажабурий ҳам терроризмга қарши курашда Эронни Ироқ халқи ва давлатини ҳимоя этаётганлигига миннатдорчилик билдириб, Эронни минтақада таъсирчан ва муҳим ролга эга бўлган мамлакат эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. У ўз сўзларида барча минтақани таҳдид этадиган энг буюк хавф- хатар ҳам терроризмдир, ҳамдаллик ва бирликка таяниб террористларни мағлуб этиб минтақа ва Ироқда тинчлик ва осоишталикни қайта тиклаш керак деб таъкидлади.