Январ 31, 2018 20:27 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Исломий Инқилобнинг асосчиси пок марқади ва Шаҳидлар гулзорини зиёрат қилдилар

Фажр ӯнкунлиги ва Имом Хумайний раҳимаҳуллоҳнинг исломий Эронга кириб келишлари кунининг  йиллиги арафасида бугун тонгда Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Имом Хумайний ҳазратларининг марқадларини зиёрат қилиб, намоз ӯқиш ва фотиҳа тиловати ила ул ҳазратнинг порлоқ руҳларига эҳтиром адо этдилар.

Эртага баҳман ойининг 12 куни, милодий ҳисоб билан 1 феврал куни Имом Хумайний ҳазратларининг Эронга қайтган кунлари ва Исломий инқилоб муборак фажр ӯнкунлигининг бошланишидир.

Баҳман ойининг 12-куни, яъни  Имом Хумайний ҳазратларининг Эронга қайтиш кунидан Эронда исломий инқилоб ғалаба қозонган 22-баҳман кунигача "Фажр ӯнкунлиги" деб аталади.  

Бугун тонгда шунингдек, Эрон Ислом жумҳуриятининг президенти Ҳасан Руҳоний Имом Хумайний ҳазратларининг пок ҳарамларини зиёрат қилиш чоғи  у ерда тӯпланган журналистларга деди:  Эроннинг келажагини белгилаш учун БМТнинг Хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақирмоқчи бӯлган мустабид қудратлар бир нуктани англаб етишлари керакким, миллий ҳокимият, мустақиллик ва эркинликни қӯлга киритган Эрон халқи бу улуғ қадриятларини муҳофаза қилиб, Эрон Исломий жумҳуриятини асраб-авайлайди.

Ҳасан Руҳоний ислом, халқ ва Эрон мамлакатини уч асосий илдиз деб атаб, илова қилди: Эрон халқи миллий бирликни асраб-авайлайди. Ҳеч ким, ҳатто дунёнинг энг улкан қудратлари ҳам Эрон халқи тутган йӯлни  ӯзгартиролмайди.

 

Ёрлиқ