Руҳоний: Эрон халқи ҳар доимгидан ҳам кўра душманга қарши курашга тайёрдир
Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон халқи душманлар қаршисида мамлакат мустақиллиги, миллий хавфсизлиги ва қарши курашни ҳимоя қилиши учун ҳар доимгидан ҳам кўра тайёрроқ деб айтди.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эрон жанубидаги Кирмон вилояти Сиржон минтақаси халқининг қизғин тўпламида дедики, Эрон халқи ҳеч бир хорижий қудрат томонидан ҳомийлик қилинмаган Ислом Инқилобини бирлик ва фидокорлик билан ғалаба қозонишига қўшимча, барча зўравон қудратлар унинг ҳомийси бўлган тиш тирноғигача қуролланган режим қаршисида тура олиб уни мағлуб этдилар.
Эрон ислом жумҳурияти президенти шунингдек, Эрон халқи тузум шаклини ҳам сайлов орқали сайладилар ва бу мавзу бутун Эрон ва минтақа учун фахр- ифтихордир чунки халқнинг иштирокисиз ва танқидларидан ташқари тараққиёт сари йўл олишини имкони йўқ эди деб изоҳлади.
Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида Эронни Ўрта Шарқнинг энг хавфсиз ва тинч мамлакат эканлигини таъкидлаб, Эроннинг бугунги хавфсизлиги ҳам эронликларни хавфсизлик кучлар ёнида бирлиги, ваҳдатини сақлаш ҳаракат қилишлари билан қўлга киритилган деб аниқлик киритди.