Ироқчи: Америка Эронни БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокамага тортиш жараёнида мағлубиятга учради
Эрон Ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бӯйича ӯринбосари деди: Американинг Эронни БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокамага тортиш учун қилган ҳаракатлари мағлубиятга учради
Аббос Ироқчи бугун Осиё минтақасидаги партиялар халқаро конференсияси доимий кӯмитаси ва "Ипак йӯли" иккинчи конференсиясининг Теҳронда бӯлиб ӯтган йиғилиши доирасида журналистларга деди: Американинг БМТ даги доимий вакили Никки Ҳейлининг Вашингтонда Хавфсизлик Кенгаши аъзоларига ракета парчаларини намойиш қилиши Америка давлатининг Эронни БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокамага тортиш учун қилган ҳаракати эди.
Американинг БМТ даги доимий вакили Никки Ҳейли 29 январ куни Вашингтонда Хавфсизлик Кенгаши аъзоларига ракета парчаларини кӯрсатиб, "Эрон бу ракеталарни Яманнинг Ансоруллоҳ халқ ҳаракатига берган", --дея иддао қиларди.
Эрон Ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бӯйича ӯринбосари илова қилди: Америкалик сиёсатчилари ӯтган бир йил давомида Эронни иккинчи маротаба БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокамага тортиш учун сай-ҳаракат қилишди. Аммо бу ҳаракатларнинг натижаси ҳозиргача мағлубиятдан бошқа нарса бӯлмаган.
Америка Яман ракеталари ёхуд ички норозилик ҳаракатларини баҳона қилиб Эронни БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокамага тортмоқчи бӯлди, аммо бу ғаразли ҳаракатлар Ғарб ОАВ таъкидлаганидек, Американинг ӯзини тобора ёлғизлантириб қӯйди.
Эрон Ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бӯйича ӯринбосари Аббос Ироқчи Американинг Эронга қарши хатти-ҳаракатлари аксинча, Хавфсизлик кенгаши аъзоларини Баржом келишувини қӯллаб қувватлашга рағбатлантирганини таъкидлаб, илова қилди: халқаро зиддиятлар, Россия ва Хавфсизлик кенгаши бошқа аъзоларининг позитсияси Американинг бу йӯналишда албатта, мағлубиятга учрашидан далолат бериб турибди.