Ўзбекистонлик дзюдочи Эронлик дзюдочи қизлар жамоасининг мураббийлигини ўз зиммасига олди 
(last modified Sun, 04 Feb 2018 08:34:21 GMT )
феврал 04, 2018 13:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик дзюдочи Эронлик дзюдочи қизлар жамоасининг мураббийлигини ўз зиммасига олди
    Ўзбекистонлик дзюдочи Эронлик дзюдочи қизлар жамоасининг мураббийлигини ўз зиммасига олди

Неля Кямоба дзюдо бўйича Осиёнинг машҳур мураббийларидан ҳисобланади

Ўзбекистонлик тажрибали дзюдочи Неля Кямоба расмий шартнома тузиб Эронлик дзюдочи қизлар жамоасининг мураббийлигини ўз зиммасига олди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Дзюдо федерацияси масъуллари хорижлик бир нечта мураббийлар билан музокара олиб бориб, ниҳоят ўзбекистонлик Неля Кямоба билан келишувга эришди ва шанба куни томонлар ўртасида расмий тарзда шартнома имзоланди. 

Неля Кямоба дзюдо бўйича Осиёнинг машҳур мураббийларидан ҳисобланади. У Ўзбекистон дзюдо миллий терма жамоасида 15 йилдан буён техник ходим бўлиб фаолият юритиб келган. 

Неля Кямобо ва Эрон расмийлари ўртасида тузилган шартноманинг муддати бир йил этиб белгиланди. Келишувга кўра, у дзюдо бўйича ўсмир қизларга ҳам ёрдам кўрсатади.