феврал 05, 2018 19:14 Asia/Tashkent
  • Россиянинг Эрондаги элчиси: АҚШнинг санкциялари Теҳрон ва Москва ўртасидаги ҳамкорликка ҳеч қандай таъсир ўтказолмайди
    Россиянинг Эрондаги элчиси: АҚШнинг санкциялари Теҳрон ва Москва ўртасидаги ҳамкорликка ҳеч қандай таъсир ўтказолмайди

АҚШнинг янги санкциялари Теҳрон ва Москва ўртасидаги икки томонлама алоқаларига айниқса техника ва ҳарбий соҳадаги ҳамкорлигига ҳеч қандай таъсир ўтказолмайди

Россиянинг Эрондаги элчисига кўра, АҚШнинг янги санкциялари Теҳрон ва Москва ўртасидаги икки томонлама алоқаларига айниқса техника ва ҳарбий соҳадаги ҳамкорлигига ҳеч қандай таъсир ўтказолмайди. 

КАТСА қонуни жорий йилнинг 29 январ кунидан расмий тарзда ижро учун кучга кирди. Ушбу қонун АҚШ давлатига учинчи давлатларни Россия ҳарбий секторидаги ширкатлар билан шартнома имзоласа, ушбу давлатларга қарши санкция жорий этишига ваколат беради. 

КАТСА қонуни Россия, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкция киритишни кўзда тутган. Россиянинг Эрондаги элчиси Леван Жагариян Интерфакс ахборот агентлиги билан қилган суҳбатида шундай айтдики, Москва Теҳрон билан терроризмга қарши кураш соҳада ҳамкорлик қилишни янада кенгайтиради.

Эрон Россиянинг стратегик шериги ҳисобланади ва Москва узоқ муддатли истиқболда Теҳрон бўйича қарашларини сақлаб қолади. Россиянинг Эрондаги элчисининг таъкидлашича, Россия Эрон билан террорчиларнинг Сурияга ва минтақага қайтиб келишларини олдини олиш учун ҳамкорликларни янада кучайтиришни истайди.       

Ёрлиқ