феврал 10, 2018 20:38 Asia/Tashkent

    Эрон ислом жумҳуриятига қарши жорий этилган санкциялар ва ғарб давлатларининг бузғунчилик ва ғаламизлик ҳаракатларига қарамай, Эрон ислом жумҳурияти ядровий соҳада тараққий этди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Исломий инқилоб ғалабаси кунининг ўзига хос хусусиятлари ва ўтган 39 йил давомида қўлга киритилган ютуқлар”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

         Эрон ислом жумҳуриятига қарши жорий этилган санкциялар ва ғарб давлатларининг бузғунчилик ва ғаламизлик ҳаракатларига қарамай, Эрон ислом жумҳурияти ядровий соҳада тараққий этиб, ушбу йўналишдаги технологияларни ривожлантириш бўйича билим ва тажрибаларини янада такомиллаштирди ҳамда дунёнинг энг қудратли бешта мамлакати қаторидан жой олди. Бу ҳам бўлса, исломий инқилоб ғалабасининг самараси ва муваффақиятларидан бири ҳисобланади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Эроннинг илмий равнақи ва юксалиши ҳақида ўзининг турли чиқишларидаги нутқларида жумладан Теҳрон жума намози хутбасида шундай айтдиларки, ушбу барча илмий, ижтимоий ва техника соҳасидаги юксалишлар, санкциялар жорий этилган пайтда рўй берди. Бу эса жуда муҳимдир. Илм эшикларини ва технология эшикларини бизга ёпиб қўйишди, ҳамма йўлларни тўсиб қўйишди, бизга керакли бўлган маҳсулотларни бизга сотишмади.

    Лекин шундай бўлсада биз барибир ўз йўлимиздан қайтмадик, ўз кучимиз билан тараққиётга эришдик. Россиянинг Ўрта Шарқ ишлари бўйича эксперти Андрей Ефистратов Эрон ислом жумҳуриятининг охирги йиллардаги технология соҳасидаги ривожланишини ва илмий юксалишига ишора қилиб шундай айтдики, Эрон илмий ютуқлар жиҳатидан Ислом дунёсининг биринчи ўрнида туради. Шунингдек у, 2012 йили Россия интернет тармоғидаги Эрон.ру сайтида ёзиб чиқарган мақоласида, Эроннинг ҳаво-коинот соҳасидаги юксак муваффақиятларига ишора қилиб шундай айтдики, Эрон ишлаб чиқаришга, коинот саноатига ва ракета эгадир. Эроннинг ривожланиши Ўрта Шарқнинг ушбу мамлакати вазияти билан таниш бўлган шахсларнинг ўсишига сабаб бўлди. Эроннинг фазо ташкилоти раиси Муртазо Барорий ҳам бу ҳақда шундай айтдики, Эрон жаҳонда ўзининг сунъий йўлдошини коинотга чиқарган тўққизинчи мамлакат бўлади. Унга кўра, бу ўта муҳим аҳамият касб этади. Негаки, ушбу сунъий йўлдошни коинотга чиқариш ишлари, мазкур Фазо ташкилоти ўз фаолиятини бошлаган даврининг биринчи ўн йиллигида рўй берди. Бу ҳам бўлса, эронлик олимларнинг ва мутахассисларнинг иқтидорини ва қобилиятини янада ёрқин намоён этади. Эроннинг ахборот технологиялари ва алоқа вазири ўринбосарининг таъкидлашича, коинот соҳасидаги иккинчи ўн йиллик дастурида ҳаракат ва интилиш коинот иқтисодиётида ўта муҳимдир. Чунки, иқтидор ва иқтисод космос технологияси саноатининг иккита қаноти ҳисобланади.

     Сунъий йўлдошни коинотга чиқариб қўйиш, коинот соҳасида қўлга киритилган жуда катта ютуқ ва яхши натижадир. Бироқ, Эрон айни пайтда коинотнинг иқтисодий йўналишида қиладиган ишлари ҳали кўп бўлиб  ва жиддий ўзгаришларга эҳтиёж сезиб турибди. Илмий ва технология соҳасидаги тараққиёт йўлида Эрон ядровий соҳани қамраб олган фанларни ва билимларни чуқур эгаллаши ва юксалиши ҳам эронлик ядровий соҳадаги мутахассислар ва олимлар қўли билан амалга ошди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бундан уч йил олдин ядровий технология миллий кунига бағишланган тадбирда, Атом энергетикаси ташкилотининг раиси, бошлиқлари, мутахассислари ва ишчи-ходимлари билан учрашганларида Эроннинг ядровий соҳадаги юксалиши ва қўлга киритилаётган натижаларини, мамлакатда миллий ўзликка бўлган ишончнинг мустаҳкамлиги ва яна бошқа йўналишлардаги илмий юксалиш учун шароит яратилишининг самараси дея атадилар. Ҳамда Эрон исломий жумҳурияти ва олтилик гуруҳи музокараларига ишора қилиб шундай таъкидладиларки, ушбу музокара билан келишиш, Эронга қарши бўлган мустабидларнинг душманона ҳаракатларини барбод қилиш эди. Шунингдек, ушбу музокаралар давом этиши керак.

     Аммо, ҳамма шуни билиши лозимки, музокаралар давом этишига қарамай, Эрон ислом жумҳуриятининг ядровий фаолияти ва ушбу соҳадаги тадқиқотлар ва изланишлар ҳеч қандай баҳоналар билан тўхтатилмайди ва ядровий соҳадаги қўлга киритилган муваффақиятлар ва ютуқларнинг биронтаси ҳам тўхтаб қолмайди. Ҳозирда, Эрон ислом жумҳурияти коинот соҳасида илмий даражалаш ва табақалашда минтақада биринчи ўринда туради ва жаҳон мамлакатлари ўртасида эса ўн биринчи ўринни эгаллаган. Коинот  ва ядровий соҳадаги босиб ўтилган йиллар давомида, Эрон юрти Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик билан ҳамкорлик қилиш ва ўзаро ишонч ҳосил қилиш йўлида, халқаро алоқаларни йўлга қўйиш билан бирга, ядровий медицина каби ядровий билимларни ҳам чуқур эгаллаш учун муҳим ишларни амалга оширди ва ушбу йўналишда катта қадамларни қўйди.

     Эрон атом энергетикаси ташкилотининг раиси Али Акбар Солеҳий ядровий технология миллий кунининг ўн бир йиллигига бағишланган маросимдаги чиқишида, ядровий соҳадаги ютуқларга алоҳида тўхталиб ўтди ва амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар бўйича қилинаётган илмий ва амалий фаолиятларга эътибор қаратиб шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти ядровий соҳадан тиббиёт йўналишида фойдаланиши, Ўрта Шарқда биничи ўринда турса, жаҳонда эса тўртинчи ўринда туради.  Эрон атом энергетика ташкилотининг узоқ муддатли сиёсати Эронни Ўрта Шарқ минтақасида тиббиёт соҳасида ишлатиладиган дориларни ишлаб чиқариш бўйича қутбга айлантириш бўлиб, ушбу мақсадлар ва режалар Эрон атом энергетикаси ташкилотининг дастурларидан жой олган. Шунингдек, ушбу соҳада амалга ошган лойиҳаларга асосан, ушбу ташкилот мутахассислари томонидан ишлаб чиқарилган дориларни минтақа ва жаҳон миқёсида тақдим этилиши ҳам шиддат билан ўсиб бормоқда ва ЖМП лойиҳаси номи остида 60 миллион евролик сармоя киритилиш билан, катта ҳамжмда ишлаб чиқаришлар кўзда тутилган бўлиб, айни пайтда ушбу режа ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.                

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ