май 28, 2024 15:00 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон пойтахтида МДҲ хавфсизлик хизмати етакчиларининг 54 -йиғилиши бўлиб ўтди
    Қирғизистон пойтахтида МДҲ хавфсизлик хизмати етакчиларининг 54 -йиғилиши бўлиб ўтди

Қирғизистон пойтахти -Бишкек шаҳрида МДҲ -Мустақил давлатлари ҳамдўстлиги хавфсизлик ташкилотлар ва махсус хизматлари етакчилари кенгашининг 54-мажлиси ўтказилди.

Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаров  мазкур кенгаш йиғилишдаги нутқида ҳеч бир давлат терроризм билан ёлғиз кураша олмслигини айтди.  У шунингдек терроризм ва эктремизмни  минтақа ва дунё мамлакалари  хавфсизлиги соҳасидаги энг муҳим муаммоларидан бири сифатида атаб, Москва шаҳридаги Крокус  салонидаги террорчилик ҳужумга тўхталиб бу воқеа разветка хизматларининг ролини кучайтириш, ишни яхшилаш ва марказлашган Совет  қарорини қабул қилиш тизимига қарам бўлган мамлакатлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадидад биргаликдаги саъй-ҳаракатлар зарурлигини исботлади деб қўшимча қилди.

МДҲ йиғилиши

 

Эслатиб ўтамиз,Россия, Озарбойжон республикаси, Арманистон, Белорус, Молдова, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон каби 9 давлат 2010-йил декабрдан  бошлаб МДҲ тўғрисидаги битимни маъқуллаган ва ратификация қилган. Улар ҳозир ушбу ташкилотнинг тўлақонли аъзоси. 1991 йилданоқ Марказий Осиё минтақаис давлатлари бир-биридан ажралиб, Совет иттифоқидан мустақиллигини эълон қилгандилар. Мустақиллик эълон қилингач, сўнгги 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида Марказий Осиёнинг 5 та давлатининг ташқи сиёсати ҳеч қачон бир-бирига мос келмади. Шунга асосан  кўплаб россиялик экспертлар Москва ушбу минтақада координатор ролини ўйнашда давом этиши керак деган хулосага келишди.

Шу муносабатда Россия ҳукумати хавфсизлик масалалар бўйича собиқ амалдорларидан бири ва бу мамлакат хавфсизлик масалалари бўйича экспертларидан бири генерал Анатолий Куликов қуйидагича фикр билдирган: шуни тан олиш керакки, Россия демократик барқарорликка даъво қила омлайдиган мустақилл давлатлар билан ўралган. Уларга чет эл таъсири ҳам катта ва Россиянинг Марказий Осиё ҳақидаги тушунчаси /хулосаси/ Ғарбнинг бу минтақа ҳақидаги тушунчасиданн фарқ қилади . Россияда минглаб турли таҳдидларни ҳам  Марказий Осиё республикалари билан  боғланган.

Москва ҳукумати арбоблари Марказий Осиё давлатларининг биргаликдаги ёрдами билан бу минтақада террорзимни енгиш учун Маразий Осиё минтақасини ўз назорати остида ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда. Қирғизистон президентининг сўнгги изоҳларидан ҳам бу масалага алоҳида урғу берилди. Шундай вазиятда ушбу ҳақиқатни эътиборсиз қолдирмаслик керак яъни анъанавий террорчилик таҳдидларидан ташқарии, илм -фан тарақиёти ва дунёнинг турли мамлакатлари иқтисодиёти ва технологиясининг ривожланиши билан сўнги пайтларда турли мамлакатларда янги террорчилик хавфи ва таҳдидлари пайдо бўлди ва кибертерроризм ана шу хатарларга мисол сифатида қаралмоқда.

Хусусан Форс Кўрфази бўйидаги баъзи араб давлатлари бир неча йиллардан бери, АҚШ ва Британия етакчилигидаги Марказий Осиёга кириб боришга уринмоқда. Масалан Саудия Арабистони ва БАА ҳам Марказий Осиё даватларига  сармоя киритиш орқали ушбу стратегик минтақада ўз ўрнини мустаҳкамлашга ҳаракат қилади.

Қолаверса АҚШ ва Британия Россияга зарба беришга уриниб, бир неча йилдирки, улар террорчилик  ҳаракатларни жумладан ИШИД террорчи гуруҳинингн  Афғонистон ва Марказий Осиёдаги такфирий террорчи ҳаракатини  қайта тиклашга ҳаракат қилмоқда. Сўнги пайтларда эса минтақада содир этилган террорчилик амалиётларнинг аксарияти Марказий Осиёда алданган шахслар гуруҳлари томонидан амалга оширилган. Ўтган йили Эрон, Туркия ва Россиядани терорчилик ҳужумлари ҳам шу ҳудуддан бошланган. Дарҳақиқат ИШИД террорчилари Марказий Осиёдан Эрон, Туркия  ва Россияга бориб керакли вақтда террорчилик амалиётларини амалга оширган.

Мазкур омиллар минтақа давлатларнинг террорчилик оқибатлариг қарши биргаликда кураш олиб бориш, бу минтақа ҳукуматларининг долзаб эҳтиёжига айланган.

Ёрлиқ