МДҲ саммитида "МДҲ плюс" ҳамкорликнинг янги форматини шакллантирши илгари сурилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i97948-МДҲ_саммитида_МДҲ_плюс_ҳамкорликнинг_янги_форматини_шакллантирши_илгари_сурилди
МДҲ давлат раҳбарларининг саммити ҳамкорликнинг янги " фуқаролик жамияти поюс" форматини тасдиқлаш миллий валюталар айирбошлашни кенгайтириш минтақавий йўлакларни ривожланиришга алоҳида эътибор қаратиш билан якунланди.
(last modified 2025-10-11T12:05:07+00:00 )
октябр 11, 2025 17:05 Asia/Tashkent
  • МДҲ саммитида
    МДҲ саммитида "МДҲ плюс" ҳамкорликнинг янги форматини шакллантирши илгари сурилди

МДҲ давлат раҳбарларининг саммити ҳамкорликнинг янги " фуқаролик жамияти поюс" форматини тасдиқлаш миллий валюталар айирбошлашни кенгайтириш минтақавий йўлакларни ривожланиришга алоҳида эътибор қаратиш билан якунланди.

Кеча Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 9 аъзо давлат раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарарининг йиллик йиғилиши, аъзолар ўртасидаги иқтисодий сиёсий ва хавфсизик соҳасдаги ҳамкорлик жараёнини кўриб чиқишдан ташқари, ШҲТга кузатувчи мақомини бериш ва "ҳамкорликдаги фаровонлик плюс" номли янги ишчи асосни шапкллантириш аъзо давлатлар томонидан маъқулланди.

Путин йиғилишда аъзоларнинг "Ҳамдўстлик плюс" ни тузиш ҳақидаги келишувни олқишлаб, янги формат кўпроқ мамлакатлар ва ташкилотларга қўшма лойиҳаларда иштирок этиш имконини беради, деб таъкидлади. У ўз сўзларида, ШҲТга кузатувчи мақоми берилишинии қўллаб-қувввтлаш бугунги икки муҳим минтақавий институт  ўртасид аги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг самарали воситасидир, деб атади. У сўзларининг бошқа қисмида, транзит ва инфратузилма соҳасидаги ҳамкорлик масаласига ҳам тўхталиб, айни пайтда Евроосиёнинг янги ишлаб чиқариш аа транспорт занжирлари  шакллантирилмоқда, "Шимол*жануб" ва "Шарқ-Ғарб" йўлаклари модернизация ва риқожлантирилмоқда , деб изоҳлади.

Владимир Путинга кўра. ушбу лойиҳалар аъзо давлатлар ўртасидзаги логистика алоқаларни ривожланириш ва минтақавий савдони осонлаштиришга муҳим рол ўйнайди. Россия президенти шунингдек, аъзо давлатлар ўртасидаги хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик устуворлигини таъкидлаб, деди: терроризм, экстремизм, жиноий даромадларни легаллаштириш, трансмиллий жиноятчилик каби муаммоларга қарши курашиш МДҲ кун тартибида асосий масалалардан ҳисобланади.

Айтиш жоизки,  “МДҲ плюс" ҳамкорлик форматанинг шакллангани ва ШҲТ билан ўзаро ҳамкорликнинг кучайгани аъзо давлатларнинг янги минтақавий тартибда мазкур иттифоқ мавқеини оширишга қатъий қарор қилганидан далолат  беради. Бу ўзгаришлар билан бир қаторда миллий валюталар улушининг ортиб бораётгани. транзит йўлакларнинг ривожланиши, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши Евроосиё ҳамкорлигига янги босқич юзага келганидан далолатдир. Россия ўзининг марказий ролини ўрнатишга ҳаракат қилаётган босқич.