май 28, 2024 12:41 Asia/Tashkent
  • Парламент вакилларининг овози билан Муҳаммадбоқир Қолибоф Эрон парламенти раиси этиб сайланди
    Парламент вакилларининг овози билан Муҳаммадбоқир Қолибоф Эрон парламенти раиси этиб сайланди

Эрон парламенти вакиллари 12-парламентнинг биринчи мажлисида Теҳрон халқи томонидан сайланган Муҳаммадбоқир Қолибофни парламент спикери этиб сайладилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишмча, Эрон Ислом республикаси парламентининг бугун / 28 май сешанба/ очиқ йиғилишида парламентнинг 12-муддати президиумининг биринчи сайлови бўлиб ўтди ва Теҳрон халқи томонидан сайланган Муҳаммадбоқир Қолибоф, Қум шаҳри томонидан сайланган Ҳужжатулсилом  Мужтабо Зуннур ва Теҳрон халқи томонидан сайланган Манучеҳр Мутаккий  парламент лавозимига номзод сифатида тайёр эканлигини  эълон қилдилар.

Қоғозғдаги овозь беришдан сўнг Муҳаммабоқир Қолибоф 287 овоздан 198 овоз билан 12 -парламентнинг биринчи йиғилишда парламент раиси этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Эрон парламентининг 12-мажлисининг очилиш маросимида сайланган вакиллар  ҳамда миллий ва ҳарбий амалдорлар иштирокида ўтказилди.

Ёрлиқ