феврал 12, 2018 18:15 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти етакчиларининг саммитига таклиф этилган
    Эрон президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти етакчиларининг саммитига таклиф этилган

Эрон ва Хитой муносабатларига ишора қилиб шундай айтдики, 2017 йилда икки мамлакатнинг савдо алоқалари 18,9 фоизга ошиб 37 миллиард долларга етди. 

Эроннинг Хитойдаги элчиси Шанхай ҳамкорлик ташкилоти етакчиларининг кейинги ойларда Хитойда йиғилиш ўтказишларига ишора қилиб шундай айтдики, ушбу саммитда иштирок этиш учун Эрон ислом жумҳурияти президенти ҳам таклиф этилган. 

Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эроннинг Хитойдаги элчиси Али Асғар Хожий якшанба куни Пекинда Исломий инқилоб ғалабасининг 39 йиллигига бағишланган байрам тадбиридаги чиқишида Эрон ва Хитой муносабатларига ишора қилиб шундай айтдики, 2017 йилда икки мамлакатнинг савдо алоқалари 18,9 фоизга ошиб 37 миллиард долларга етди. 

Эроннинг Хитойдаги элчисининг таъкидлашича, Хитой бир йилда Эрон ислом жумҳуриятидан 31 миллион тонна нефт харид қилиб, Эроннинг энг йирик нефт харидорига айланди ва исломий жумҳуриятнинг нефтдан ташқари ҳам кўплаб товарларини импорт қилишда биринчилар қаторидан жой олди. 

Али Асғар Хожийга кўра, айни пайтда Эрон Ўрта Шарқ минтақасининг энг тинч ва барқарор мамлакати ҳисобланади ҳамда Эрон юрти ўтган 39 йил давомида таҳдидлар, душманлик ва адоватлар ҳамда чекловларга қарамай сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, илмий ва маданий соҳаларда тараққий этди ва ўзининг озодлигини сақлаб қолди. 

1979 йил 11 феврал куни Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайни р.а. ҳазратларининг раҳбарлигида Эрон исломий инқилоби Паҳлавий режими устидан ғалаба қозонган.    

Ёрлиқ