Инқилоб Раҳбари яна бир бор Баржом ҳақида фикр билдирдилар
(last modified Mon, 19 Feb 2018 07:18:43 GMT )
феврал 19, 2018 12:18 Asia/Tashkent

Баржом мавзусидаги Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг билдирган сўзлари Эрон ислом жумҳурияти позициясини мантиқ, ақл ва тажрибага асосланганлиги ҳамда АҚШнинг асли мақсадини аниқлаш ва била олишдан иборат бўлганини яна бир бор намоён этди.

Кеча Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари ядровий музокаралар ва Баржомда хорижликларга таяниш ва ишонишнинг ҳеч қандай фойдаси йўқлигига ишора қилиб, биз хорижликларга таяниш ва ишониш натижасини Баржом масаласида шоҳид бўлдик, ядровий музокараларда ҳам уларга ишондиг, аммо барчаси самарасиз ва фойдасиз эди деб айтдилар.

Эрон давлатини АҚШга ишонмаслиги фақат бир шиор эмас балки  ўтган тажрибалари, ҳамда АҚШнинг ҳозирги ҳатти -ҳаракати, ҳамда Вашингтон давлатининг мустамликачилик ва зўравонликка асосланган мақсадларини реалистик тарзда таҳлил этишга бориб тақалади.

Баржом дастури АҚШнинг  барча монеа яратиши ва тўсқинлик қилиши туфайли олдиндан тайинланган мақсадига эриша олмагани ёрқин бир ҳақиқатдир. Бу масала бугунги кунда бутун жаҳон миқёсидаги жиддий муаммолардан бирига айланиб кўп хавотирланишларга сабаб бўлмоқда.

Эндиликда Баржом дастурини ижро этила бошланганидан 25 -ой ўтиб бормоқда ва ҳолангки АҚШ давлатини ўз ваъдасига амала қилмаётгани барчага ошкор бўлган.  Аммо Эрон ислом жуҳурияти  бундай асоссиз ваъдалари билан ўз вақти ва фурсатини беҳуда ўтказмоқчи эмас.

Эроннинг ҳозирги ва келажаги учун аҳамиятли бўлган мавзу ҳам  ички потенсиаллари хусусан иқтисодий тармоқларини ривожлантиришга қаратилган.

Инқилоб Раҳбарининг таъбирлари билан айтганда  беҳуда масалалар туфайли ривожланишни тўтхтатиш мутлақо мумкин эмас.

АҚШ ва Францияга ўхшаган айрим Европа давлатларнинг позициялари ва ҳатти ҳаракати бугунги кунда ядровий масала доирасидан ҳам чиққан ва  Эроннинг мудофаа масалаларига дахолат этишга қаратилган. Бундай ҳатти ҳаракатлардан уларнинг асли мақсади Эронни таҳдид қилиш, ички ишларида аралашиш ва Эрон қудратига зарба беришдан ўзга нарса эмас.

Сиёсий масалалар эксперти доктор Мурод Инодий "Жоми Жам" газетасига чоп этилган мақоласидаа  Баржомга зарба беришга қаратилган АҚШ мақсадига тўхталиб қуйидагича ёзади:

Трамп санкцияларни бекор этилишини имзолаб, Баржомдан чиқмаган бўлсада,  аммо  аста -секин давом ьэтаётган  сиёсатларида  яна Баржом дастурига ҳужум қила бошлади.  Баржомга барҳам бериш учун Оқ уй ва конгресс ўртасидаги стол теннисига ўхшайдиган ўйинларда  АҚШ Баржом доирасидан ташқари   айрим санкцияларни кучайтириши билан  илгаригидек босим ўтказиш йўлини танлади. Қарйиб 40 йилдан бери  Эронга қарши санкциялар ва босимларини давом эттириб келаётган АҚШ давлати  КАТСА каби янги санкциялар лойиҳаси ва  Эронда инсон ҳуқуқлари поймол этилмоқда , Теҳрон терроризмни қўллаб- қувватламоқда деган баҳона ва тўҳматлари билан  Теҳронга қарши  янги санкциялар қўллашга юз келирган.

 Бундай позиция АҚШнинг барча истак хоҳиши ва асли мақсади-ми деган савол туғилиши табиийдир. Албатта  бу саволнинг жавоби аниқ ва маълум. АҚШ давлати  Эронда ўз нуфузини қайта  кучайтириш пайидадир.

Инқилоб раҳбари ҳам бундан бир ярим йил олдин  чиқарган баёнотида  ушбу масалага нисбатан ўз қарашаларини баён этиб, Баржом биз учун ўрнак ва тажриба бўлди. Зоҳирда ваъда берадилар мулойим ва яхши сўзлар айтадилар, аммо амалда фитна солишади, бузғунчилик қилиб, монеалар яратишади,  ривожланиш йўлига тўсқинлик қиладилар деб айтгандилар.

Эрон давлати ўз манфаатлари ва келажагини тамъинлайдиган йўлни танлагани ҳамда Баржомдаги АҚШ позициясини эътиборга олган ҳолда иш олиб бориши ва позиция тутишини Вашингтон давлати ҳам  яхши била оган бўлса керак.