феврал 19, 2018 18:55 Asia/Tashkent
  • БМТ бош котиби Эрондаги авиаҳалокат муносабати билан Эрон халқига ва давлатига ҳамдардлик билдирди
    БМТ бош котиби Эрондаги авиаҳалокат муносабати билан Эрон халқига ва давлатига ҳамдардлик билдирди

Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби Эрондаги авиаҳалокат муносабати билан Эрон халқига ва давлатига ҳамдардлик билдирди

Синхува ахборот агентлигининг хабар қилишича, БМТ бош котиби Антонио Гуттериш ўз баёнотида Эрондаги йўловчи ташувчи самолётнинг ҳалокатга учрашидан афсусланиш билдириб, Эрон давлатига ва халқига ҳамда қурбон бўлганларнинг яқинлари таъзия изҳор этган. 

Европа иттифоқи ҳам ўз баёнотида Эрондаги авиаҳалокат юз бергани туфайли ушбу ҳодиса қурбонларининг хонадон аъзоларига ҳамдардлик билдирган. 

Шунингдек, Россия, Германия, Испания расмийлари ҳам ўзларининг баёнотларида Эроннинг йўловчи ташувчи самолётининг ҳалокатга учрагани муносабати билан ўзларининг чуқур ҳамдардликларини билдиришган. 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Эроннинг  Исфаҳон вилоятида юз берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Эрон халқига ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 18 февраль якшанба куни Эроннинг ATR 72-600 русумли самолёти Теҳрондан Ясуж шаҳрига учаётган вақтида Исфаҳон вилоятининг тоғли ҳудуди яқинида қулаб тушган ва самолёт бортидаги 66 киши қурбон бўлган.

Ёрлиқ