"Локомотив" Эронда мағлуб бўлди
феврал 19, 2018 16:54 Asia/Tashkent
-
"Локомотив" Эронда мағлуб бўлди
Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби бугун — 19 февраль куни Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида Эроннинг «Зуб Оҳан» футбол клубига қарши майдонга тушди
Осиё чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган учрашувлардан бири якунланди. Унда Эроннинг «Зоб Оҳан» клуби Тошкентнинг «Локомотив» клубини қабул қилди.
Учрашувнинг иккинчи бўлим бошида Табризий жарима зарбасидан етказиб берилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаган бўлса, ўйин сўнггида «темирйўлчилар»нинг кореялик футболчиси Чо Сук Жэнинг қўпол хатосидан кейин тўпга биринчи бўлиб етиб келган Ҳуссайний фарқни иккитага оширди.
Натижада ўйин 2:0 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан тугади.
Ёрлиқ