Ҳалокатга учраган ATR самолёти экипажининг барча аъзоларининг жасадлари топилди
Эроннинг Қизил ярим ой жамиятининг ёрдам ва нажот ташкилоти раиси Денокўҳ баландликларида ҳалокатга учраган Эроннинг "Осмон " авиакомпаниясига тегишли ATR русумли муофир ташувчи самолёт экипажининг барча аъзолари жасадларини топилганини эълон қилди.
Бугун Эроннинг Қизил ярим ой жамиятининг ёрдам ва нажот ташкилоти раиси Муртазо Салимий Эрон телевидениясига берган интервьюсида, нажот берувчи гуруҳларга вертолёт билан жасаддани олиб келишлари учун лозим абзаллар ва тажҳизотлар юборилганлигини айтди.
Эрон жануби ғарбидаги Каҳгилуя ва Буйраҳмад вилоят ҳокими Алимуҳаммад Аҳмадий ҳам қўёш ботганидан олдин ҳалоктага учраган ушбу самолёт экипажининг айрим аъзолари жасадларини олиб келиниши кутилмоқда деб айтди.