Қосемий: Англия давлати Яман жангида тажовузкорларни ҳимоя қилияпти
(last modified Mon, 26 Feb 2018 13:28:27 GMT )
феврал 26, 2018 18:28 Asia/Tashkent
  • Қосемий: Англия давлати Яман жангида тажовузкорларни ҳимоя қилияпти
    Қосемий: Англия давлати Яман жангида тажовузкорларни ҳимоя қилияпти

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матубот котибига кўра, Англия давлати Ямандаги урушнинг тугашига қаратилган шиорларнинг янграшига қарамай, тажовузкорларни ҳимоя қилиш учун халқаро механизмлардан фойдаланди. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий бугун душанба куни маҳаллий ва хорижий мухбирлар билан ўтказган ахборот анжуманидаги чиқишида, мухбирлар томонидан Эроннинг Англиядаги элчисининг Теҳрон ва Лондоннинг Ямандаги жангни тугатиш учун билдирган баёноти ҳақида берилган саволга жавобан шундай айтдики, Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Саййид Аббос Ироқчининг Англияга қилган сафарида турли масалалар жумладан Яман уруши ҳақида ҳам суҳбатлар бўлиб ўтган. 

Баҳром Қосемий мухбирларнинг Яманга қарши жорий этилган санкцияларни Эрон томони бузаётган иддаолар учун Англия томонидан Эрон бўйича тақдим этилган лойиҳа ҳақида берилган саволга жавобан шундай айтдики, Англия давлати носамимий ҳатти-ҳаракатларни амалга ошириб, тажовузкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро механизмлардан фойдаланияпти. 

Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби туркиялик ҳарбийларнинг Сурия шимолига кириб олишлари ва Афринда жангларни давом эттиришлари ҳақида Эрон ва Туркиянинг қарашларда ихтилоф борлиги хусусида ҳам шундай айтдики,

Эрон, Россия ва Туркия президентларининг ўтган кунларда олиб борган суҳбат ва музокаларида май ойида Туркияда учрашишга келишиб олишди ва учала давлат ташқи ишлар вазирлари ҳам Остона жараёнида музокараларни давом эттиришлари кўзда тутилган. Ушуб музокаралар нуқтаи назарлар ва ёндашувлар бўйича келишмовчиликларнинг барҳам топишида ўзининг таъсирини ўтказади ва Сурияда терроризмга қарши курашда ва тинчликни таъминлашда катта туртки бўлиб хизмат қилади.     

Ёрлиқ