Эрон ташқи ишлар вазири Куба президенти билан мулоқот қилди
(last modified Tue, 23 Aug 2016 14:13:18 GMT )
август 23, 2016 19:13 Asia/Tashkent
  • Гавана
    Гавана

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Куба президенти Раул Кастро билан учрашиб мулоқот қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири ва Куба президенти бу учрашувида  иккитомонлама ҳамкорликларини кенгайтириш хусусан иқтисодий ва Халқаро масалалар тармоғида алоқларини кучайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

 Иқтисодий ҳамкорликларини кенгайтириш, Венесуэллада ўтказиладиган Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракатининг йиғилиши, минтақавий ва Халқаро масалалар Эрон ташқи ишлар вазири ва Куба президенти кўриб чиққан ва уларнинг юзасидан фикр алмашган бошқа мавзулардан эди.

Эрон ташқи ишлар вазири  бундан олдин  Куба президенти муовини ва бу мамлакат иқтисод вазири Рикардо Кабрисос билан учрашиб  икки мамлакат ҳамкорликларини кенгайтириш мавзулари борасида суҳбатлашганди.

Эрон ташқи ишлар вазири Лотин Америкаси мамлакатларига уюштирган сафарининг иккинчи босқичида, Раул Кастро билан учрашганидан кейин Гаванадан Никарагуага жўнаб кетди.