Бугун Франция ТИВ раҳбари Теҳронга келади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i30537-Бугун_Франция_ТИВ_раҳбари_Теҳронга_келади
Эрон ТИВ наттоғи Эрон давлат масъуллари билан учрашиб мулоқот ўтказиш мақсадида бугун Франция ташқи ишлар вазири Жан -Ив Ле Дрианни Теҳронга келиши ҳақида маълум қилди.
(last modified 2018-08-22T17:54:19+00:00 )
март 04, 2018 19:13 Asia/Tashkent
  • Франция ТИВ раҳбари
    Франция ТИВ раҳбари

Эрон ТИВ наттоғи Эрон давлат масъуллари билан учрашиб мулоқот ўтказиш мақсадида бугун Франция ташқи ишлар вазири Жан -Ив Ле Дрианни Теҳронга келиши ҳақида маълум қилди.

Эрон ТИВ наттоғи Баҳром Қосимий ўз сўзларида   Франция ТИВ раҳбари иккикунлик бу сафарида Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний, ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф билан учрашиб  иккитомонлама , минтақавий ва халқаро масалалар борасида музокара ўтказишини таъкидлади.

Олдинроқ ҳам  Теҳрондаги Франция элчихонаси  тарқатган хабарномасида  бу мамлакат ТИВ раҳбари  Жан-Ив Ла Дрианни  5-8 март кунлари Теҳрон шаҳри миллий музейида ўтказиладиган " Лувр Теҳронда" кўргазмасини очилиши маросимида қатнашишини эълон қилганди.

Франция ОАВ-и ҳам   бу мамлакат  ТИВ раҳбарини Теҳронга уюштирадиган сафаридаги энг муҳим  дастурини  Франция президенти Эмануэль Макронни  Эронга уюштириши кутилаётган сафарининг дастлабги шароитини муҳаё этиш деб баҳолашган.

Франция манбаларига кўра,  ўтган йили бу мамлакат ва Эрон ўртасидаги товар айрибошлаш мезони  3 миллиард 800 миллион еврога етган.

Ўтган йилда Франция давлати Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлари орасида Эроннинг иккинчи иқтисодий шериги ва дунё миқёсида Эронга ўз маҳсулотларини кўп экспорт этавчи 9 чи мамлакат эди.