Ал-Ибодий Эрон давлатига миннатдорчилик билдирди
(last modified Thu, 08 Mar 2018 14:08:18 GMT )
март 08, 2018 19:08 Asia/Tashkent
  • Ал-Ибодий
    Ал-Ибодий

Ироқ бош вазири терроримзга қарши урушда Бағдод давлатини қўллаб қувватлагани учун Теҳрон давлатига миннатдорчилик билдирди.

ИРНА  тарқатган  хабарига кўра, кеча Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Ибодий  Эрон ва Ироқнинг юқори мартабали делегациялари иштирокида бўлиб ўтган Эрон президенти биринчи муовини Исҳоқ Жаҳонгирий билан мулоқотидан кейин бўлиб ўтган матбуот конференцияда  терроризмга қарши кураш жараёнида ҳамда Ироқ давлптини ИШИД террорчи гуруҳи устидан қозонган ғалабада Теҳрон давлатини катта ҳисса қўшганини олқишлаб Эрон давланинг барча хизматлари ва ёрдамларини қадрлади.

Ҳайдар Ал -Ибодий шунингдек  Ироқдаги қайта қуришишларида Эрон давлатини кўрсатаётган ёрдамларини мақтаб,   Эронни  бу ишларда  икки миллиард доллар кўмаклашиши кутилмоқда деб қўшимча қилди.

Ал Ибодий ушбу конференцияда  яна бир марта Эрон давлатини Ироқни қўллаб- қувватлаши ҳамда икки мамлакат ўртасида стратегик ҳамкорликларини кенгайтириш учун Теҳронни Бағдод ёнида бўлишини таъкидлади.

Эрон ислом жумҳурияти президентининг биринчи муовини ҳам бу конференцияда  Ироқ давлатини  ИШИД террорчи гуруҳи устидан қозонган ғалабаси муносабати билан Бағдод давлати ва барча  ироқликларни табриклар экан дедики,  Эрон ва Ироқ ўртасидаги тарихий, географик  муштарак жиҳатлари икки ўлка алоқаларини янада ривожланишида катта рол ўйнайди.