март 10, 2018 17:46 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Саккиз йиллик урушда исломий инқилобни ва Эрон миллатини йўқ қилишни кўзлашган
    Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Саккиз йиллик урушда исломий инқилобни ва Эрон миллатини йўқ қилишни кўзлашган

Халқаро қудратлар саккиз йиллик жангни исломий инқилобни йўқ қилиш мақсадида Эрон миллатини бошига тушир ди. Аммо, эронлик ёшларнинг фидокорлиги, иймон эътиқоди, шижоати, донолиги ва заковати ҳамда жонкуярлиги боис

Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай айтдиларки, халқаро қудратлар саккиз йиллик жангни исломий инқилобни йўқ қилиш мақсадида Эрон миллатини бошига туширди. Аммо, эронлик ёшларнинг фидокорлиги, иймон эътиқоди, шижоати, донолиги ва заковати ҳамда жонкуярлиги боис, ушбу уруш Эрон халқнинг манфатига бўлди ва исломий инқилобни янада мустаҳкамроқ ва кучлироқ қилди.

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун шанба куни Ироқ ва Эрон ўртасидаги урушлар бўлиб ўтган минтақаларга келган талаба ва ўқувчилар билан учрашганларида муқаддас мудофаа йилларини нуроний ва ёрқин хотиралар ҳамда Эрон тарихининг ва исломий инқилобнинг энг катта тарихи дея атадилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, бугун исломий жумҳурият ва халқнинг иззати, иқтидори, хавфсизлиги, истиқлоли, озодлиги ва саломатлиги саккиз йиллик муқаддас мудофаа туфайлидир. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг таъкидлашларича, муқаддас мудофаа йиллари бир улкан захира бўлиб, уни униттиришни кўзлаган душманнинг истакларига хилоф тарзда, Эроннинг тараққий этиши учун, миллий равнақи, одамларнинг ва ёш авлоднинг турли соҳаларда тайёр туришлари, абадий барҳаёт бўлиши ва улуғланишидир. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай таъкидладиларки, исломий инқилоб ғалабаси ғарб ва шарқ сиёсатчиларининг қудратини ислом номи билан ларзага келтирди. Ул ҳазрат шундай айтдиларки, ўша даврларнинг дастлабки йилларида минтақада ва мусулмон халқларининг ўртасида исломий инқилоб ғалабаси яккаҳукмрон қудратларни хавотирга солди ва улар инқилобни йўқ қилиш учун бор куч имкониятларини ишга солишди. Шунинг учун, золим ва худбин Саддамни урушни бошлашга ва Эрон юртига ҳужум қилишга ундашди ва тарғиб қилишди. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Америка ва Европанинг айрим мамлакатлари айниқса Англия, Франциява, Германия давлатларининг разведка хизматлари ва қурол-аслаҳа ҳамда молиявий жиҳатдан Саддамнинг Баъс режимини қўллаб қувватлашганига ишора қилиб шундай айтдиларки, Эрон ва Ироқ ўртасидаги урушда Франция ўзининг тараққий этган саомлётларини ва вертолоётларини шунингдек Германия эса, химиявий моддаларини расмий тарзда ва ошкора Саддам ихтиёрига тақдим этшган.      

Ёрлиқ