Жаҳонгирий: муқовимат иқтисоди Ғарб санкциялари қаршисида жиддий монеадир
(last modified Sun, 11 Mar 2018 12:56:29 GMT )
март 11, 2018 17:56 Asia/Tashkent
  • Жаҳонгирий
    Жаҳонгирий

Эрон ислом жумҳурияти президентининг биринчи муовини сўзлаган нутқида, Эрон иқтисодига зарба беришга қаратилган энг муҳим тўсиқ ва монеалар Ғарб томонидан жорий этилган санкциялар экналигига тўхталиб, Ғарб ва зўравон қудратлар асоссиз баҳоналар билан Эронга нисбатан бундай санкцияларни қўллашган деб изоҳлади.

Бугун Теҳронда ўткаилдан маросимда Исҳоқ Жаҳонгирий  муқовимат иқтисоди сиёсатларини ижро этилишини Эрон давлатининг иш дастуридаги муҳим масалалардан эканлигига тўхталиб,  муқовимат иқтисоди сиёсатларини амалга оширишдан асли мақсад  Эрон иқтисод системасини ривожлантириш ва ҳар қандай тўсиқлар қаршисида тура олишга тайёр этишдир деб айтди.

Эрон президентининг биринчи муовини  асоссиз баҳоналар ва иддаолар билан Ғарб давлатларини Эронга нисбатан қўллаган санкцияларга ишора қилар экан,  муқовимат иқтисоди сиёсатларини ижро этиш орқали мамлакат иқтисод тизимини  хорижий давлатларнинг ҳар қандай босимлари қаршисида қайта тиклашга тайёр этиш керак ва санкцияларни айланиб ўтишга ҳаракат қилиш зарур деб таъкидлади.

Жаҳонгирий шунингдек, Эрон давлати масъуллари  факт- далил, мантиқ ва музокара йўли орқали Ғарб ва АҚШ давлатларининг истаган ишлари ва ниятига эришишларига ижозат бермасликка ҳаракта қилишмоқда деб қўшимча қилди.

У дедики, Эрон давлати санкцияларга қарши кураш олиб бориш учун оммавий афкорни ташкиллаштириш ҳамда АҚШга қарши халқаро миқёсидаги қарши курашни кучайтириш пайидадир деб изоҳлади.