Руҳоний: ўтган йили Эрон халқи учун мувафаққиятли йил эди.
(last modified Sun, 18 Mar 2018 12:57:51 GMT )
март 18, 2018 17:57 Asia/Tashkent
  • Руҳоний
    Руҳоний

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний, ўтган ҳижрий-шамсий йилни Эрон халқи учун муввафаққиятли йил аммо Эрон душманлариучун мағлубиятли йил бўлди деб айтди.

Бугун Эрон президенти  давлат делегациясининг сўнгги матбуот йиғилиши доирасида Эроннинг ташқи сиёсатидаги муваффақиятларига ишора қилар экан,   ўтган йили Эрон душманлари Баржом дастури мавзўсидаги баҳс -мунозалар жараёнида қаттиқ мағлубиятга учрадилар. Бутун жаҳон аҳли эса АҚШнинг  Эрон давлати Баржом дастури доирасидаги мажбуриятларига амала қилмаган дегани барча иддаоларини ассосиз эканлигини била олди деб изоҳлади.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Эрон ислом жумҳуриятини Баржом доирасидаги мажбуриятларига амал қилаётгани ва унга риоя этиб келаётгани ҳатто МАГАТЕ яъни Халқаро атом энергияси ташкилоти томонидан тасдиқланганлигига тўхталиб,  АҚШни Яман мавзўсида ва ракета билан таҳдид қилишда  Эронни айблаётганини БМТ хавфсизлик кенгашида натижасиз қолиши ва бу ташкилотда Вашингтон давлатининг ўз мақсадига эриша олмаганини таъкидлади.

Ҳасан Руҳоний Қуддус масаласи хусусидаги  АҚШ позициясини бутун жаҳон мамлакатлари томонидан қораланганлигига ишора қилиб, дедики, Эрон ислом жумҳурияти минтақада ИШИД номли энг йирик террорчилик гуруҳни таг -тубидан йўқ қилди ва  ИШИДни мағлуб бўлиши бутун инсониятга буюк бир армуғон ва совға эди.

Эрон президенти шунингдек  Озарбойжон республикасига уюштирадиган келаси сафарида Рашт-Астара темир йўли лойиҳасини амлага оширилишини таъкиадлади.

 

Ёрлиқ