Қосемий: Эрон ўзининг мудофаа масаласида бошқалар билан музокара қилмайди
Франция ташқи ишлар вазири Теҳронга уюштирган ўзининг охирги сафарида Эрон ислом жумҳуриятининг жаҳондаги ва минтақадаги турли масалалар бўйича позицияси ҳақида очиқ-ойдин огоҳ бўлган эди.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг таъкидлашича, Эрон ислом жумҳурияти мудофаа масалаларида ҳамда ички ва миллий хавфсизлик масалаларида ҳам бошқалар билан музокара қилмайди.
Баҳром Қосемий душанба куни Франция ташқи ишлар вазирининг Европа иттифоқи ташқи ишлар вазирининг Брюсселда бўлиб ўтган йиғилишида Эроннинг минтақадаги шубҳали роли ҳақида билдирган баёнотига муносабат билдириб, ушбу баёнотни инкор этиб шундай айтдики, Франция ташқи ишлар вазири Теҳронга уюштирган ўзининг охирги сафарида Эрон ислом жумҳуриятининг жаҳондаги ва минтақадаги турли масалалар бўйича позицияси ҳақида очиқ-ойдин огоҳ бўлган эди. Лекин, ҳозирда унинг ушбу баёноти тушунарсиз ва мантиқсиз бўлиб, таажубланишга сабаб бўлмоқда.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг қайд этишича, Теҳронда бўлиб ўтган музокаларда ушбу масала ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилганидан сўнг, яна қайтадан ушбу мавзуни қўзғатиш ва ихтилоф келтириб чиқариш ҳаракатлари, европалик айрим сиёсатчилар билан музокара ўтказилишида яхши натижа беришида шубҳа туғдиради.
Баҳром Қосемийга кўра, Эроннинг мудофаа сиёсати шаффоф, очиқ-ойдинлик ва аниқ ҳамда тинчликка қаратилган бўлиб, превентив ва мудофаавий ҳисобланади.