Эрон нефт саноатини миллийлаштириш куни
(last modified Tue, 20 Mar 2018 15:17:29 GMT )
март 20, 2018 20:17 Asia/Tashkent
  • Эрон нефт саноатини миллийлаштириш куни
    Эрон нефт саноатини миллийлаштириш куни

1329 йил Исфанд ойининг 29 санаси милодий ҳисоб билан 1950 йил 20 март куни Эрон халқининг мустамлакачи қудратлар билан курашдаги тақвимида боқий кунларидан биридир.

Шамсий йил билан 1329 йил Исфанд ойининг 29 санаси милодий ҳисоб билан 1950 йил 20 март куни Эрон халқининг мустамлакачи қудратлар билан курашдаги тақвимида боқий кунларидан биридир.

Ушбу кун Эрон тақвимида Эрон нефт саноатининг миллий куни деб ном қўйилди.  29- Исфанд Эрон халқининг ички мустабидга ва ташқи мустамлакачиларга қарши курашдаги ғалаба кунидир. Эрон тарихи Исломий инқилоб ғалабасидан олдин кўплаб аччиқ воқеаларни ўз ичига олганки, жумладан улар Эрон халқинининг ҳақ-ҳуқуқларини пой мол этиб таҳқирлашган, ҳамда бу юртнинг бойликларини ва кўплаб манбаларини талон тарож қилишган. Гулистон ва Туркманчой аҳдномалари каби шармандалик ва қулчиликни келтирадиган  шартномаларнинг тузилиши ҳам, Эрон мамлакати ўзининг ўтмишида қанчалик Европа, Россия ва Америка давлатлари учун рақобат майдонига айланганини кўрсатади. Эронда нефт саноатининг миллийлашиш жараёнининг илдизини топишдаги ҳаракатлар, милодий 1870 йилларнинг бошларида Эроннинг нефтга оид шартномаларни тузишига олиб боради. Ушбу шартномаларнинг энг ажабланарлиларидан бири, Эрон давлати Барон Жолюс Ройтер билан шартнома тузганки, ушбу келишувга биноан эксплуатация имтиёзи ва барча ўрмонлар, сойлар, анҳорлар, тош кўмир конлари, темир, мис, қўрғошин, нефт каби Эрон бойликларининг ҳаммаси 70 йиллик муҳлат билан хорижий ширкатларга топширилди. Эрон улуши эса, эксплуатациядан сўнг, соф даромаднинг 15 фоизига эгалик қилар эди холос.

      Бу шартнома ҳайратланарли ва ишониб бўлмайдиган ҳолатдаги эдики, ҳатто Англиянинг машҳур сиёсатчиси ва ушбу мамлакатнинг мустамлакачилик сиёсатига асос солган Лурдкирзин ҳам шундай ёзадики, бир мамлакатнинг ҳамма саноат манбаларини хорижликларнинг қўлига топшириб қўйиш ҳақиқатдан ҳам ажиб ва ғаройибдир. Шундан 30 йил ўтиб милодий 1902 йилда Эроннинг ўша пайтдаги ҳукумати томонидан Эроннинг шимолий минтақасидаги 5 қисмидан ташқари, Эроннинг барча ҳудудида, нефт қидируви ва нефт қазиб олиш ҳамда нефтдан фойдаланиш каби олди сотдилар 60 йил муддат билан бошқа бир Англиялик Вилям Накас Дарсига тақдим этилди. Ушбу шартномага асосан Эроннинг улуши қазиб олинган нефтнинг соф фойдасининг 16 фоизигагина эга эди холос. Аммо Англияликлар ҳатто ушбу маблағларни ҳам Эрон тарафига тўлашга келганда ўзини пайсалга соларди. Англиянинг нефт ширкати ўз фаолиятини бошлашида Эрон билан соф фойдани ҳисоб китоб қилишда ҳар доим тортишувлар юзага келар эди.    

     Албатта мустамлакачи Англия эътирозларнинг кучайиши ортидан Дарси шартномасини бекор қилиб унинг ўрнига 1933 йилда Эрон билан бошқа бир шартнома туздики, ушбу шартнома олдингисидан кўра анчагина зарарлироқ эди. Ушбу ҳаракатларга нисбатан эътирозларда Оятуллоҳ Кошоний Англия ширкатларига қарши шиддатли оҳангдаги баёнотни эълон қилди. Бир қанча намояндалар шартномани бекор қилиш лойиҳасини парламентга беришди. Шу боис, Англия давлати вазиятни ўзининг манфати учун ўзгартириш мақсадида эди. Шундай қилиб сиёсий курашдаги руҳоний раҳбар Оятуллоҳ Кошоний, Шохнинг ёлланмалари томонидан кечаси уйида қўлга олинади, сўнгра Кермоншоҳга олиб борилади у ердан эса Ливанга сургун қилинади. Парламентнинг ўн олтинчи сессиясида Теҳрон аҳолиси томонидан ва баъзи улуғ уламоларнинг саъй-ҳаракатлари ортидан Оятуллоҳ Кошонийни сайлаш билан Оятуллоҳ Кошоний ватанга қайтишади. 16-парламент йиғилишининг бошида  Оятуллоҳ Кошонийни ўзининг ноқонуний сургунига эътирози ва унинг сабаблари ҳамда парламент томонидан қабул қилинган қонуннинг, қонуний кучда эмаслиги ва нефт бўйича  мажбурий шартнома тузилганлигига асосланган хати доктор Мусаддеқ томонидан ўқиб эшиттирилади. Ушбу мурожаатнинг баъзи жойларида шундай айтилганки, Эрон нефти Эрон халқига таалуқлидир.

Агар Эрон нефти бўйича тузилган ҳар қандай қонуний шартномалар нафратланарли ва мажбурлаб тузилган бўлса бундай шартнома ҳеч қандай қонуний аҳамиятга эга бўлмайди ва Эрон халқининг мусулмонлик ҳаққидан ҳеч ким маҳрум қила олмайди. Бутун мамлакат бўйлаб Эрон нефт саноатининг миллийлашиши билан Оятуллоҳ Кошоний муфассал баёнотида ушбу йўлдаги уринишларда мусулмон халқининг диний ва ватан олдидаги вазифаларини маълум қилди. Оятуллоҳ Кошонийнинг йўл йўриғи билан ва парламентнинг баъзи намояндалирининг мувофиқлашуви билан Эрон халқи нефт саноатининг миллий бўлишини ҳимоя қилиш учун норозилик намойиши ўтказишди. Ниҳоят шамсий йил билан 1329 йил Исфанд ойининг 29-санасида нефтнинг милийлаштиришга доир лойиҳаси Парламент томонидан тасдиқланди. Эрон нефт саноатининг миллийлашиши, фитналарга барҳам берилди деган маъно бермас эди. Негаки, ушбу ҳаракатлар Англия учун ўзининг Ўрта Шарқ минтақаларининг баъзи ҳудудларидаги нефт манбаларига бўлган ноқонуний ҳукмронлигини қўлдан бой бериш эди. Шундан келиб чиқиб 1953 йилда Эроннинг ўша пайтдаги Бош вазири Мусаддеқ давлатига қарши Америка ва Англия давлатлари томонидан давлат тўнтарилиши амалга оширилди. 

Ҳижрий-шамсий  йилнинг    охирги куни  Эронда    инглиз мустамлакачилари    томонидан   мамлакатнинг   миллий   бойлиги --  нефтнинг    ғорат қилинишига    чек  қўйилди.    Эрон    нефти мамлакат   жанубидаги   Масжиди   Сулаймон   минтақасида   Джордж Бернард Рейнолдс  раҳбарлигида   олиб  борилган    қазиш ишлари    натижасида   кашф  этилди.    Шундан  кейин    Эрон    билан  Англия   ўртасида      Ноксу д’Арси шартномаси  тузилди.  д’Арси шартномаси  асосида   Англия Эрон    нефтини   қидириш ва қазиш  ишларини    ўз    ихтиёрига  олди.   Гарчи,    фойдага   Англия  мутлоқ    ҳоким  бўлса-да,   икки  мамлакат   ўртасида   нефт  даромади   элликка   эллик   миқдорида      тақсимланади,  дея   эълон қилишган   эди. Нефт ва   газ     табиий    бойлигига    эга  бўлган   Ўрта  Шарқ    мамлакатларининг    деярли  барчасида йиллар давоми ана  шу   найранг  ишлатилган .

Ислом Инилқоби тарихининг эксперларидан бири Фотима Аминий Меҳр ахборот агентлиги билан суҳбатида  Эронда нефт саноатини миллийштирилишига ишора қадар экан,  Эронда нефт саноатини миллийлашгани фақат 29 исфанд куни билан чекланиб қолмайди, балки  бир неча даҳа давомида  мамлакатининг фидокор шахсиятлари  Эронни Ғарб ва Шарқ  қарамлигидан нажот  беришга бор куч қудратини ишга солишган.

Унга кўра нефт саноати заминасида исломий Эроннинг кўринарли мувафаққиятларида  руҳонийларнинг катта роли бор. Фотима Аминий ўз сўзларида  Эронда нефт саноатни миллийлашишда Оятуллоҳ Кошонийнинг саъй- ҳаракатлари катта ҳисса қўшишган ва бу заминда  Эрон халқи ушбу буюк шахсияти хизматларини қадрлашишлари зарурий бир амрдир, чунки айни ушбу инсон Эронда Худо берган энергетика манбаларини озод қилиш заминасида шароит муҳаё этиб берган.

Халқаро ҳуқуқ устози Ҳумоюн Котузиён ҳам  "Диплумосии Ироний" маркази билан суҳбатида  нефтни миллийлашитириш ҳаракатлари асосан  Эронда бутунлай мустақилликни таъмин этиш билан бошланди ва уларнинг асли мақсади шу восита билан мустаҳкам бир демокраитяга эришиш эди.

Қазвин Халқаро университетидаги тарих илми устози Ҳусейн Ободиён  Эрон сайтларида чоп этилган мақоласида  Оятуллоҳ Кошоний Эрондаги нефт бойликлари фақат эронликларга тааллуқли эканлигини таъкидлади. У шунингдек дедики,бу масала борасида мажбурий шартномалар қонун ва ҳуқуқ нуқтаи назаридан қадрсиз ва аҳамиятсиздир.

Ёрлиқ