Теҳрон жума намози хутбалари
Эроннинг минтақадаги иқтидори исломий қудрат ва қуръоний таълимотлардан олинган бўлиб, Фаластин, Яман, Сурия, Ливан ва Ироқ халқларига куч бағишлади ва ўзлигини қайтарди
Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, Эроннинг минтақадаги иқтидори исломий қудрат ва қуръоний таълимотлардан олинган бўлиб, Фаластин, Яман, Сурия, Ливан ва Ироқ халқларига куч бағишлади ва ўзлигини қайтарди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ҳужжатул ислом вал муслимийн Саййид Муҳаммад Ҳасан Абутаробий Фард ҳижрий-шамсий йилнинг биринчи жума намозидаги хутбасида Эрон миллатининг сиёсий истиқлолини улкан ва қиммат баҳо сармоя деб айтди ва шундай таъкидладики, Америка қўшма штатлари президенти Эроннинг минтақадаги қудрати Вашингтон учун хавотирлидир деб айтади. Ваҳоланки, ушбу масала ислом ҳамда ваҳий таълимотларидан олинган бўлиб, минтақа ва муқовамат ҳаракатига куч бағишлади.
Теҳрон жума намози имом хатибининг айтишича, Эроннинг иззати имомат соясида, солиҳ ва одил пешволарида бўлиб, инқилобдаги барча нарсалар имом ва солиҳ умматдан иборат бўлиб, Эрон ислом жумҳуриятининг бор қудрати ушбу иккала бебаҳо гавҳарнинг қўли билан вужудга келган.
Абутаробий Фардга кўра, бугунги кунда исломий муқовамат жабҳаси куф ва мустабид тузум ҳамда минтақада ва жаҳонда ўзининг ноқонуний манфааларини кўзлайдиган Америка қаршисида халқ ва раҳбарликнинг мустаҳкам яқинлиги ортидан юзага келган.