Сионистларнинг муаффақиятсизликлари ортидан Ғарбий Осиё минтақасида АҚШ ҳарбий харажатлари ошди
(last modified Wed, 06 Nov 2024 08:55:41 GMT )
ноябр 06, 2024 13:55 Asia/Tashkent
  • Сионистларнинг муаффақиятсизликлари ортидан Ғарбий Осиё минтақасида АҚШ ҳарбий харажатлари ошди
    Сионистларнинг муаффақиятсизликлари ортидан Ғарбий Осиё минтақасида АҚШ ҳарбий харажатлари ошди

АҚШ гезаталаридан биринчи хабар қилишича, бу мамлакат армияси ҳарбий -денгиз кучларининг ўтган йили Ғарбий Осиё минтақасида сионистик режимни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган интервенсион ҳаракатлари ва қаршилик ўқига қарши шу йўналишда амалга оширган ҳужумлари , АҚШ армиясига катта харажатларни келтириб чиқарган.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Business Insider газетаси АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари вакилига таяниб, ўтган йил ичида Ғарбий Осиё ва унинг атрофида жойлашган АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг ҳарбий кемалари ва самолётлари Қизил денгиз ҳавзасидаги Яман Ансорулоҳига қарашли нишонларни бомардимо қилиши ҳамда бу нашр таъбирича Эрон ва қаршилик кучларининг ҳужумларидан сионистик  режимнинг мудофааси бўлган нарсага 1 миллирад 850 миллион долларлик ўқ-дорилар сарфланган деб маълум қилди.

Эспертлар ҳам Яман армиясининг мисли кўрилмаган амалиётлари, АҚШ ва Британиянинг сионистик режимнинг денгиз блокадасини бузиш ҳаракатларига тўсқинлик қилишдан ташқари Вашингтон ҳукумати билмаган ҳарбий кучини кўрсатди ва АҚШ тенгламасини бузди деб хулоса қилмоқда.

Ҳижрий -шамсий 1403- йил /2024 йил 21 мартидан буён/  Исроил режимига катта йўқотитишлар ва мувафаққиятсизликлар сабаб бўлган Эроннинг сионистик режимга қарши " Содий ваъда 1" вак " Содиқ ваъда 2"  2 та муваффақиятли амалиёти давомида АҚШ ўз иттифоқичиси ҳимоя қилишга уринди.

Business Insider газетаси бу ҳақда Ўрта ер денгизининг шарқий қисмида жойлашган АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг ҳарбий кемалари 13 апрел куни "Содиқ ваъда 1" амалиёти вақтида ҳам 1 октябрь " Содиқ ваъда 2" операцияси чоғида ҳам Эрон томонидан учирилиган баллистик ракеталарга қарши тутувчи ракеталарни учирдилар деб изоҳлади.