Руҳоний: минтақа давлатлари билан алоқаларни кенгайтириш Эрон давлатининг муҳим мақсадидир
(last modified Mon, 26 Mar 2018 12:24:05 GMT )
март 26, 2018 17:24 Asia/Tashkent
  • Руҳоний
    Руҳоний

Эрон ислом жумҳурияти президенти, сиёсий, хавфсизлик ва иқтисодий соҳаларда минтақа мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорликлари ва алоқаларини яхшилаш ва чуқурлаштириш Эрон ислом жумҳурияти ташқи сиёсатининг энг асосий ва муҳим мақсадларидан эканлигини таъкидлади.

Эрон президенти матбуот идораси сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Эроннинг учлик оранлари- суд, ижроий ва қонун чиқарувчи органлари раислари билан учрашганидан кейин мухбирларга берган интервьюсида, дедики, Эрон давлати ҳардоим  минтақа хавфсизлиги ва тинчлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида қўшни мамлакталар билан ўзаро ҳамкорликларини кучайтириш йўналишида одим ташлаб келган.

Ҳасан Руҳоний  Сурия бўҳронига ечим топиш учун Туркия, Эрон ва Россия давлатлари раҳбарларининг келгуси йиғилишини ўтказилишига ишора қилар экан,  бу йиғилишлар  Эронни минтақа ва  жаҳон мамлакатлари билан алоқалари ва муносабатларини чуқурлаштирилишига сабаб бўлишига умид қилди.

Эрон президенти ўз сўзлари давомида шунингдек,  шубҳасиз дунёдаги бугунги ўзгаришлар  Эрондаги бирлик, ваҳдат, хавфсизлик, ишлаб чиқариш жараёни ва мавжуд тинчликига салбий таъсир ўтказа олмайди деб аниқлик киритди.